Daryo

Ўзбекистонлик ҳарбийлар Москвада ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этади

Ҳозирда ҳарбий хизматчилар иштирокида тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган

1 дақиқа ўқиш96 184 кўришлар0 изоҳ0

Россияда ўтказиладиган Ғалаба парадида иштирок этиш учун 12 давлат, хусусан, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ҳам Москвага етиб борди ва улар тайёргарлик жараёнларида қатнашмоқда. Бу ҳақда Россия қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони армия генерали Олег Салюковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бош қўмондоннинг маълум қилишича, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Сербия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари Москвага етиб келган. Уларнинг аксарияти 15 июнь куни Алабино парад майдонида ўтказилган машғулотларда иштирок этган.

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парад 24 июнь куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да бошланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу парадда иштирок этиши кутилмоқда.

Аввалроқ Владимир Путин Москвада ўтадиган Ғалаба парадига барча МДҲ давлатлари раҳбарларини таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият сабаб 9 майда ўтиши лозим бўлган Ғалаба парадининг ўтказилишини кечиктирган, бироқ тадбирларнинг қайси санада ўтишига аниқлик киритмаганди. Кейинроқ Путин параднинг 24 июнь куни ўтказилишини маълум қилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар