Daryo

«Яндекс» Ўзбекистонда «Google солиғи» тўлайдиган компаниялар қаторига қўшилди

«Яндекс» Ўзбекистонда кўрсатилган рақамли хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

1 дақиқа ўқиш27 714 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Yandeks”

«Яндекс» Ўзбекистонда кўрсатилган рақамли хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси томонидан маълум қилинди.

Фото: «Яндекс»

Швейцарияда рўйхатга олинган Yandex Europe AG компанияси 28 май куни рўйхатга олинган. Мазкур компания «Яндекс»нинг Европа бозорига мўлжалланган бўлиб, 2012 йилда ташкил қилинган. Унинг офиси Люцерн шаҳрида жойлашган.

Бунга қадар Google, Facebook, Netflix, Samsung, Apple, «Booking.com» ва бошқа компаниялар Ўзбекистонда кўрсатилган рақамли хизматлари учун қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган эди.

Мамлакатда бундай компанияларни рўйхатга олиш учун Давлат солиқ қўмитаси томонидан махсус хизмат — интернет-компанияларнинг ҚҚС-офиси яратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Солиқ кодексининг янгиланган таҳририда «Google солиғи» белгилаб қўйилган. Унга кўра, Ўзбекистон ҳудудида рақамли хизматлар кўрсатадиган хорижий интернет-компаниялар қўшилган қиймат солиғини тўлайди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар