Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, 2020 йил январь–март ойлари якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 фоизга (924,1 миллион долларга) камайиб 8,14 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Мавзуга доир: Ўзбекистон иқтисодиётини ижобий баҳолаётган Халқаро валюта фонди
Аввал 2020 йилнинг январь—февраль ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,9 миллиард долларни ташкил этгани хабар қилинганди. 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2,9 миллиард долларни ташкил этган.







