Daryo

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1495 нафарга етди

Аввалроқ 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1490 тага етгани хабар қилинган эди

1 дақиқа ўқиш222 864 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”/Madina Nurman

Ўзбекистонда 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 5 кишига ошиб, 1495 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 18 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1490 тага етгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, 18 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ  85 та янги ҳолат тасдиқланди. Таққослаш учун, 13 апрель куни 133 та, 14 апрель куни 167 та, 15 апрель куни 137 та, 16 апрель куни 47 та, 17 апрель куни эса 56 та ҳолат аниқланган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг беш нафари вафот этди, 194 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этган.

Мавзуга доир: Тошкентда коронавирусга чалинган 77 ёшли аёл вафот этди. Ўзбекистонда қурбонлар сони беш нафарга етди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар