Daryo

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 896 нафарга етди

Аввалроқ 12 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 865 нафарга етгани маълум қилинганди

1 дақиқа ўқиш272 744 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”/Madina Nurman

Ўзбекистонда 13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 896 кишига етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ, 12 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 865 нафарга етгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери (15 март) 66 киши соғайди, тўрт киши (икки аёл ва икки эркак) эса коронавирус сабаб вафот этди.

Ўзбекистондан ташқари Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда ҳам жами 23 нафар ватандошда коронавирус аниқланган, улардан уч нафари (барчаси АҚШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.

Мавзуга доир: Ўзбекистонда қатъий режимдаги карантин яна қанча давом этади?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар