Хорижий давлатларда коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароларининг сони маълум қилинди
Хорижий давлат (9 та)да бўлиб турган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган
1 дақиқа ўқиш172 694 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Daryo”
Хорижий давлат (9 та)да бўлиб турган 23 нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Ҳожиметов 7 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Фото: «Дарё»
Қайд этилишича, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳам коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айни пайтда қуйидаги мамлакатларда бўлиб турган ўзбекистонликларда касаллик аниқланган:
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ушбу фуқаролар ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
Аввалроқ Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) коронавирусдан вафот этгани ҳақидахабар берилган эди. 6 апрель куни яна бир нафар ўзбекистонлик Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган. Шунингдек, Арманистон, Қозоғистон ва Австриядаги Ўзбекистон фуқароларида коронавирус аниқлангани маълум қилинган эди.