Daryo

Ўтмишдаги урф яна трендда: баҳорда викториан услубидаги блузка урфда

Ушбу блузкалар, аллақачон Виктория Бекxэм, Шaрлиз Терон ва бошқа Голливуд юлдузлари гардеробидан ўрин олган

1 дақиқа ўқиш31 426 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Elle

Мода бир жойда турмайди, орадан йиллар ўтиб сиз кераксиз деб ўйлаган либос урфда бўлиш эҳтимоли йўқ эмас. Баҳор-ёз мавсуми гардеробни янгилаш, енгил либос ва кўйлаклар хусусан викториан услубидаги блузкани must have’ (сизда бўлиши керак бўлган нарсадир, акс ҳолда сиз мода олами вакили эмассиз)лар орасига қўшиш учун айни муддао. Бир неча ўн йиллар аввал мода ихлосмандлари учун севимли бў​лган ушбу блузкалар, аллақачон Виктория Бекхэм, Шaрлиз Терон ва бошқа Голливуд юлдузлари гардеробидан ўрин олиб бўлди, деб ёзади Elle.

Фото: Elle

Мавзуга доир: Мода ўзгаради услуб эмас. Урфдан қолмайдиган 10 кийим-кечак

Ушбу блузкаларни нима билан мослаш мумкин?

80 йиллардаги сингари паст қисми кенг бўлган жинсилар, A.W.A.K.E лукбукларидаги каби плиссировкали юбка, шунингдек, Bottega Veneta коллекциясидаги сингари классик шим ва бермудлар билан мослаш мумкин.

Фото: Elle

Қандай пойабзал мос тушади?

Блуза билан образ ўзгача бўлиши учун фақатгина босоножка кийиш шарт эмас, Converse ёки Acne Studios’ники сингари классик кета кийса  ҳам бў​лади.

Мавзуга доир:  Кроссовкалар тренд эстафетасини балеткаларга топширди. Баҳор-ёз мавсуми учун 5 образ

Фото: Elle

Блузкани қайси вақт кийиш мумкин?

Учрашув, туғилган кун ёки бошқа тадбирлар учун, тепа қисми тўрт бурчак шаклида очиқ, тугмалари бор вариантни танлаш тавсия қилинади. Ишхона ва офис учун енг қисми кенг бўлган классик услубдаги блузкаларни танлашингиз мумкин. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.