Daryo

Тошкентда ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича 121 йиллик рекорд янгиланди

Январь ва февраль ойларининг алоҳида кунларида Тошкент, Термиз, Самарқанд ва Нукусда ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича янги рекордлар ўрнатилган эди

1 дақиқа ўқиш13 492 кўришлар0 изоҳ0
Skrinshot: “O‘zgidromet”

Тошкент шаҳрида 22 февраль, душанба куни ҳаво ҳарорати +23,4 даражагача кўтарилиб, метеорологик кузатувларнинг 22 февраль тарихидаги 1895 йилда ўрнатилган рекордни янгилади. Бу ҳақда, «Ўзгидромет» марказига асосланиб, UZ24 хабар бермоқда.

Фото: Wikipedia

22 февраль тарихидаги аввалги рекорд бундан 121 йил аввал — 1895 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати 22,9 даражагача кўтарилган. Қайд этиш жоиз, 1895 йил февралининг иккинчи ярми илиқ келган. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, ўша йили 21 февраль куни ҳаво ҳарорати +23,8 даражагача кўтарилган.

Скриншот: «Meteo.uz»

Аввалроқ бир қатор сайтларда, метеорологик кузатувларнинг фақат 22 февралдаги маълумотларига асосланган ҳолда, Тошкент шаҳрида сўнгги 110 йилдаги энг илиқ февраль кузатилгани ҳақида ахборот пайдо бўлганди. Таъкидлаш жоиз, рекорд илиқ ҳаво фақат бир кун — 22 февралга алоқадор ва у 110 эмас, 121 йиллик рекорддир.

2016 йилнинг январь—февраль ойлари фавқулодда илиқ келди. Бунгача ҳам январь ва февраль ойларининг алоҳида кунларида Тошкент, Термиз, Самарқанд ва Нукусда ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича янги рекордлар ўрнатилган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар