Украина ҳукумати хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркакларга Украина фуқароси паспорти ёки халқаро паспорт беришни тақиқлади. Бу ҳақда Украина Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Қарорга мувофиқ, эндиликда ушбу ҳужжатларни фақат миграция хизматининг ҳудудий органи ёки бўлинмасидан олиш мумкин.
Украинанинг 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркак фуқаролари учун Украинанинг фуқаролик паспортини, чет элга чиқиш паспортини олиш Давлат миграция хизматининг ҳудудий органи / ҳудудий бўлинмасида амалга оширилади. Бундай паспортларни беришни ташкил этиш учун Украинанинг алоҳида бўлинмаси ёки хорижий дипломатик муассасасига юбориш амалга оширилмайди, — дейилади қонунга киритилган ўзгартиришларда.
Бироқ, бу талаблар ҳарбий ҳолат даврида чегарани кесиб ўтиш ҳуқуқига эга бўлган украиналик эркакларга (18-60 ёш) тааллуқли эмас.
Мазкур чоралар Украина армиясида кадрлар танқислиги фонида жорий қилинган.
Украина ТИВ украиналиклар учун ҳужжатлар ишлаб чиқарувчи “Ҳужжат” давлат корхонаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқаруви доирасига кирмаслигини қайд этган.
Изоҳ (0)