Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса, бекор бўлиши ҳақида хабар берилганди. Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ушбу хабарлар юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади.
Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
Маълумот учун, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)