Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси 24 апрель, чоршанба куни Вьетнамга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Нгуен Тин Фат Вьетнамни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимда Ўзбекистон ҳисобни тенглаштирди. 34-дақиқада Элбек Тўлқинов гол муаллифига айланди. 39-дақиқада эса Суннатулла Жўраев Ўзбекистонга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда Ўзбекистон Эронга қарши баҳс олиб боради.
Футзал. Осиё Кубоги
Чорак финал баҳси
24 апрель, чоршанба
Ўзбекистон – Вьетнам 2:1
Голлар: 0:1 — 17 Нгуен Тин Фат, 1:1 — 34 Элбек Тўлқинов, 2:1 — 39 Суннатулла Жўраев.
Изоҳ (0)