Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финалида Эрон ва Қирғизистон терма жамоалари 24 апрель, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашув Эроннинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Эрон ярим финал йўлланмасини қўлга киритган 2-жамоага айланди.
Аввалроқ Тожикистон Афғонистонни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. Шунингдек, форслар кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Эрон Ўзбекистон—Вьетнам жуфтлиги ғолиби билан ярим финалда тўқнаш келади.
Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши ўйини бугун 19:00 да старт олади.
Футзал. Осиё Кубоги
Чорак финал баҳси
24 апрель, чоршанба
Эрон – Қирғизистон 6:1
Голлар: Азими 7, Оғапур 9, Аҳмадаббоси 23, Карими 25, 35, Ҳассанзода 36 (пенальти) — Аманбаев 8.
Изоҳ (0)