Словакиянинг Volkswagen ва Volvo автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Volkswagen ҳар ойда 240 нафар ишчини премиум автомобилларни ишлаб чиқариш, кабел агрегатлари, шасси ва интерерни йиғиш, монтаж ишлари, диагностика ва автомобилларни синовдан ўтказиш йўналишида ишга таклиф этади.
Иш уч сменадан иборат. Номзодлардан рус тилини коммуникатив даражада билиш талаб этилади. Иш ҳақи ойига 1200−1600 евро орасида.
Volvo эса 18−45 ёшдаги 150 нафаргача юк машинаси ҳайдовчиларини ишга олади. Рус тилини билишдан ташқари, C ва E тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади, маош ойига 1700−2400 евро.
Бандлик вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тез орада рўйхатдан ўтиш бўйича эълон беради.
- Бундан олдин Ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилиниши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)