Бир неча кун олдин Сурхондарё вилояти Денов тумани “Даҳана” маҳалласида яшовчи Хусин Урунов бедарак йўқолгани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, эркак қотиллик аломатлари билан топилган.
Қайд этилишича, бедарак йўқолган 1986 йилда туғилган эркакнинг жасади қотиллик аломатлари билан 26 апрель куни Денов тумани “Нурли Манзил” маҳалласида жойлашган яшаш уйнинг оғилхонаси (молхона) ичида кўмилган топилган.
Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж, и” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаркатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
- Куни кеча Сирдарёда ёнғин содир бўлган уйдан уч кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилгани тўғрисида хабар берилганди.
- Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралари натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Изоҳ (0)