Россия президенти Владимир Путин Россия глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда барча манфаатдор шериклар билан яқин ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Яна таъкидлайман: Россия глобал ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, кўпчилик мамлакатлар манфаатларига жавоб берадиган янги кўп қутбли дунё тартибини шакллантиришда барча манфаатдор шериклар билан яқин ҳамкорлик қилишга тайёр, — деди Путин хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларнинг XII халқаро йиғилиши иштирокчиларига видеомурожаатда.
Учрашув Россия Хавфсизлик кенгаши шафелигида Санкт-Петербургда бўлиб ўтмоқда.
Бугунги учрашувингиз мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги, сайёрамизда тинчлик ва барқарорлик манфаатлари йўлида ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беришига ишонаман, — дея қўшимча қилган Россия раҳбари.
Изоҳ (0)