• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл Илм-фан Саломатлик

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    АҚШнинг Массачусетс технология институти (MIT) олимлари сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига чидамли гонорея ва хавфли МРСА (метициллинга чидамли олтин рангли стафилококк) бактерияларини йўқ қилишга қодир 2 та янги антибиотик ишлаб чиқди.  Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Маълумотларга кўра, ушбу препаратлар сунъий интеллект (СИ) ёрдамида яратилган бўлиб, улар лабораторияда ҳайвонлар устида муваффақиятли синовдан ўтказилган. Шунга қарамай, уларни беморларга қўллашдан олдин бир неча йиллик такомиллаштириш ва клиник синовлар талаб этилади.

    Одатда антибиотиклар бактерияларни ўлдиради, бироқ сўнгги йилларда уларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши оқибатида дори таъсирига чидамли инфекциялар пайдо бўлиб бормоқда. Бу эса ҳар йили миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Янги антибиотиклар ишлаб чиқиш жараёни эса ўн йиллардан бери сусайиб қолган.

    Олдинлари олимлар СИдан мавжуд кимёвий моддалар ичидан потенциал фойдали вариантларни топишда фойдаланган бўлса, MIT жамоаси бу сафар инфекцияларга қарши бутунлай янги антибиотикларни яратишга уриниб кўрди. СИ дастлаб маълум дориларнинг кимёвий тузилиши ва уларнинг бактерияларга таъсири ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган. Кейин эса икки йўналишда иш олиб борилган — бири мавжуд кимёвий фрагментлар билан ишлаш, иккинчиси эса СИга тўлиқ эркинлик бериш.

    Натижада инсон саломатлиги учун хавфли бўлмаган ва мавжуд антибиотикларга ўхшамайдиган 2 та истиқболли дори ишлаб чиқилган. Улар лаборатория шароитида сичқонларда синовдан ўтказилиб, ижобий натижага эришилган. MIT профессори Жеймс Коллинснинг айтишича, сунъий интеллект ёрдамида антибиотикларни тез ва арзон ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлмоқда, бу эса “супербактериялар”га қарши курашда муҳим қадам бўлади.

    Foto: BBC
    Фото: BBC

    Олимлар препаратлар ҳали клиник синовларга тайёр эмаслигини, уларни такомиллаштириш учун камида яна 1–2 йил керак бўлишини таъкидламоқда. Мутахассислар фикрича, СИ дори кашфиётларини тезлаштириши мумкин, аммо уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаш учун узоқ ва қиммат жараён ҳали ҳам зарур.

    Бундан ташқари, иқтисодий муаммолар ҳам мавжуд: янги антибиотиклар самарадорлигини сақлаб қолиш учун уларни камроқ ишлатиш керак, бу эса тижорий фойда олиш имкониятини чеклайди. Шу сабабли, дори ишлаб чиқаришда СИ ютуқларидан тўлиқ фойдаланиш учун соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимида янги ёндашувлар талаб этилади.

    Гонорея — бу жинсий йўл билан юқадиган бактериал инфекция бўлиб, унга neisseria gonorrhoeae бактерияси сабаб бўлади. У онадан болага туғруқ вақтида ҳам ўтиши мумкин. Касалликнинг асосий белгилари қуйидагилар: пешоб чиқаришда оғриқ ва ачишиш; жинсий аъзолардан ажралма келиши; қорин пастида оғриқ ва баъзан бўйин, кўз ёки томоқ ҳам зарарланади. Гонорея антибиотиклар ёрдамида даволанади, лекин охирги йилларда касаллик кўплаб дориларга чидамли бўлиб бормоқда. У ўз вақтида даволанмаса, бепуштлик ёки бошқа оғир асоратлар келтириб чиқариши мумкин.
    МРСА — бу метициллинга чидамли олтин рангли стафилококк бактерияси бўлиб, одатий антибиотиклар, айниқса метициллин ва унга ўхшаш кўплаб дори воситаларига чидамли (яъни улар билан даволаб бўлмайдиган) инфекция тури. У одатда одам терисида ёки бурун шиллиқ қаватида яшайди, лекин иммунитет пасайганда ёки яра-чақалар орқали организмга кирса, инфекция чақиради. Касаллик тўғридан тўғри тери билан алоқа, ифлос юзалар ва буюмлар ҳамда жароҳат ёки операция яралари орқали юқади. Унинг белгиларига қизариш, шиш, оғриқ, йирингли яра, оғир ҳолатларда ўпка яллиғланиши ва қон инфекцияси (сепсис) киради.

    15 август, 12:02   Изоҳ (0)   1611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #сунъий интеллект#касаллик#антибиотик#яратди#дори#гонорея

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.