• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Telegram мессенжеридаги каналларда Тошкент давлат тиббиёт университети талабаларининг видеомурожаати эълон қилинди. Унда талабалар мажбурий равишда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига, ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ўқишга юборилаётганини айтиб, президентдан ёрдам сўрайди.

    Биз Тошкент тиббиёт академиясининг Россиядаги Приволжский тиббиёт университети билан икки диплом дастури асосида таълим олаётган бешинчи босқич талабаларимиз. Биз учун бу сўнгги курс ҳисобланади. Ҳозирги хавфсизлик вазияти ва оилавий шароитлар туфайли 40 нафардан зиёд талабалар Россияга бориш имкониятига эга эмас. Айни пайтда бизга фақат икки йўл таклиф қилинмоқда: Россияга бориш ёки академик таътилга чиқиш, дейди талабалар давлат раҳбарига мурожаат қилар экан.

    Мурожаатчилар муаммога ечим топиш мақсадида проректорга бир неча маротаба мурожаат қилганини, аммо натижа йўқлигини айтади.

    Скриншот: Видеодан кадр

    Сиздан илтимос қиламиз, бизга бешинчи босқични Ўзбекистонда якунлаш имкониятини беринг, дейди улар.

    Мазкур видеомурожаатга эътибор қаратган олийгоҳ масъуллари Тошкент давлат стоматология институти талабаларининг мажбуран ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига юборилаётганини рад қилди.

    Мазкур ҳолатда тилга олинаётган барча талабалар ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурига ўқишга қабул қилинган. Бунга кўра, улар ўз ўқишларини хориждаги ҳамкор олий таълим муассасасида давом эттиришлари шарт ҳисобланади. Ҳар бир талабалар билан шартнома тузилган бўлиб, унга мувофиқ улар 4- ва 5-курсни Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида жойлашган Приволжский тиббиёт тадқиқот университетида (ПИМУ) ўқиб тугатиш мажбуриятини олган. Ҳозирда ПИМУ Ўзбекистоннинг 5 та олий ўқув юрти билан 12 та ҳамкорликдаги дастурни амалга оширмоқда. Ушбу дастурлар доирасида бугунги кунда 400 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ПИМУ базасида кундузги шаклда ўқимоқда, дейилади масъуллар раддиясида.

    Қўшимча қилинишича, талабалар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Боймуродов ПИМУ ректори Карякин билан бир нечта келишувларни амалга оширган.

    Ҳамкорлик дастури бўйича ўқиётган барча ўзбекистонлик талабалар учун алоҳида ётоқхона ажратиш, илгари шартнома шартларини бажармаган ва ПИМУ томонидан ўқишдан четлаштирилган талабалар учун академик йилни йўқотмасдан ўқишга қайта тикланиш имкониятини яратиш, ПИМУ томонидан ҳамкорлик дастури талабалари учун уларни қўллаб-қувватловчи — яъни аэропортдан кутиб олиб, Россияда яшаш учун зарур барча ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам берадиган деканат фаолиятини юритишга келишиб олинган, дейилади ОТМ баёнотида.

    Қўшимча қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 421-сон қарорига асосан ушбу қўшма таълим дастурларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари енгиллаштирилган ҳолда амалга оширилган ва талабаларнинг ўқишини Қозоғистонга кўчириш ҳақидаги маълумотлар асосли эмас.

    Бундан ташқари Нижний Новгород шаҳри ҳақида тарқатилган “ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудуд” деган маълумот ҳам асоссиздир. Россия Федерациясининг мазкур ҳудудида расмий тартибда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган. Ушбу шаҳар университет билан илмий ва таълимий ҳамкорлик қилаётган шерик олий таълим муассасалари жойлашган ҳудуд ҳисобланади. 2025 йил 11 август куни Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Ш.Боймурадов ушбу қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган ҳар бир талаба ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида талабаларни ҳамкор ПИМУда ўқишни давом эттириш учун жўнаб кетиши, у ерда яратилган шарт-шароитлар ва талабалар турар жойи билан таъминлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди. Дастур иштирокчиларининг асосий қисми ПИМУда таълимни давом эттириш истагини билдириб, улардан аксарияти жўнаб кетишга тайёр эканини билдирди. Фақат айрим талабалар шартнома шартларини бузган ва атайлаб ёлғон маълумотларга таянган ҳолда, Тошкентда қолишга ҳаракат қилмоқда, дейди масъуллар.
    12 август, 15:32   Изоҳ (0)   2455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.