• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Украинага босқини ортидан Европа ҳарбий саноатида кескин ўсиш кузатилди

    Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини оқибатида Европада ҳарбий саноат сўнгги ўн йилликларда кузатилмаган даражада ривожланди. Қурол-яроғ ишлаб чиқариш корхоналаридаги қурилиш суръатлари 2022 йилгача бўлган даврга нисбатан уч баравар ошди. Етти миллион квадрат метр майдонда янги ишлаб чиқариш цехлари, йўллар ва бутун бошли заводлар барпо этилди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

    Нашрнинг ҳисоб-китоблари 37 компанияга тегишли 150 заводнинг сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилишга асосланган. Шулардан 88 таси Европа Иттифоқининг ASAP (Act in Support of Ammunition Production — “Ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун”) дастурида қатнашмоқда. Дастур доирасида мудофаа саноатига 500 миллион евро миқдорида инвестиция киритилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, кўплаб корхоналар катта миқдорда давлат субсидияларини олмоқда.

    Foto: Ft.com
    Фото: Ft.com

    2020–2021 йиллардан бери мудофаа объектларидаги қурилиш ишлари майдони 790 минг квадрат метрдан 2,8 миллион квадрат метрга ошди. ASAP маблағлари ажратилган 20 объект катта ҳажмда кенгайтирилди, яна 14 та объект эса кичикроқ ўзгаришлар (масалан, янги автотураргоҳлар) билан чекланган. Молиявий ёрдам олмаган компанияларнинг ўсиши секинроқ кечмоқда.

    Энг йирик лойиҳалардан бири Германиянинг Rheinmetall компанияси ва Венгриянинг Н7 Holding қўшма корхонаси бўлиб, у Варпалота шаҳрида жойлашган. 2024 йил июлида бу ерда биринчи завод ишга туширилган бўлиб, у Lynx пиёда жанговар машиналари учун ўқ-дорилар ишлаб чиқармоқда. Кейинги босқичларда 155 миллиметрли артиллерия снарядлари, Leopard 2 ва Panther танклари учун 120 миллиметрли ўқ-дорилар, шунингдек, портловчи моддалар ишлаб чиқариш цехи қурилиши режалаштирилган. Rheinmetall 2027 йилга бориб 155 миллиметрли снарядлар ишлаб чиқаришни йилига 70 минг донадан 1,1 миллион донагача оширишни мақсад қилган.

    Германияда ракета ишлаб чиқарувчи МBDА компанияси икки йил ичида қарийб 100 минг квадрат метр ҳудудни реконструкция қилди. Бу ерда Enforcer кўтарма ракеталари ва НАТОнинг 5,6 миллиард долларлик буюртмаси доирасида йилига мингтагача Patriot GEM-Т зенит ракеталари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

    Норвегиянинг Конгсберг шаҳрида 2024 йилда янги ракета заводи очилди. Буюк Британияда эса BAE Systems Жанубий Уэлсдаги 155 миллиметрли снаряд ишлаб чиқарувчи завод қувватини кенгайтириш ҳамда бошқа ўқ-дори ишлаб чиқариш объектларига жами 150 миллион фунт стерлинг сармоя киритмоқда. Финляндиядаги Наммо заводи ўнлаб миллион евро ажратилиши эвазига снаряд ва порох ишлаб чиқаришни кенгайтираётганини маълум қилди.

    Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюснинг сўзларига кўра, 2022 йилдан бери Европада йиллик ўқ-дори ишлаб чиқариш ҳажми 300 минг донадан қарийб 2 миллион донагача ошди. Бунда ASAP ва бошқа шунга ўхшаш дастурлар муҳим рол ўйнаган. Ҳозирда Еврокомиссия 1,5 миллиард евролик янги мудофаа фондини муҳокама қилмоқда. У худди шу тамойил асосида ишлаши ва ракеталар, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, артиллерия ҳамда дронлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

    Financial Times билан суҳбатлашган экспертлар энг катта ташвиш Европанинг ракета қуроллари бўйича имкониятларига оид эканини таъкидлади. Уларнинг фикрича, айнан шу турдаги қуроллар Россияни тийиб туришнинг асосий омили бўлиши мумкин. Бироқ Европа мудофаа саноати ҳали ҳам ракета двигателлари ва уларга мўлжалланган портловчи моддалар ишлаб чиқаришда ортда қолмоқда.

    12 август, 22:05   Изоҳ (0)   1295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.