Маҳоратли бастакор Мусахон Нурматов узоқ давом этган хасталик сабаб 56 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда ўғли Юсуфхон Нурматов маълум қилди.
Бастакор фаолияти давомида Озодбек Назарбеков, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Баҳром Назаров, Мансурхон ва Юсуфхон Нурматов каби кўплаб санъаткорлар билан ҳамкорлик қилган.
Сўнгги йилларда эса ижодкорнинг ғояси ва продюссерлигида “Журналист” ва “Қодирхон” каби сериаллар суратга олинди.
Изоҳ (0)