Бу машҳурлар олий маълумотсиз ҳам таниқли бўлиш мумкинлигини қайта-қайта исботламоқда. Фақат истак, интилишгина муҳим, ана шунда омад ҳам келади.
Жонни Депп
Уч марта “Оскар”, “Олтин глобус”, BAFTA мукофотларига номзод бўлган актёр 100 дан ортиқ картинада роль ўйнаган. Дастлаб актёр бўлишни хаёлига ҳам келтирмаган Жонни Депп 12 ёшида мусиқачи бўлишни орзу қилади — худди шу ёшда онаси унга гитара совға қилганди.
Тўрт йилдан сўнг Депп мактабни ташлаб, Лос-Анжелесга кўчиб ўтади ва ижара учун маблағи йўқлиги сабабли дўстининг машинасида тунаб юради.
Шундай қилиб, Жонни ўзини рок-мусиқачи эмас, балки актёр сифатида синаб кўришни маслаҳат берган Николас Кейж билан танишади. 1984 йилда Уэс Крейвеннинг “Вязов кўчасидаги даҳшат” қўрқинчли фильмидаги Глен Ланс роли учун кастингга боради.
У актёр бўлиш истагида ёнмаётган бўлса-да, унда катта салоҳият борлигини кўрган таниқли режиссёрларнинг фикрларига қулоқ солади. Деппдан ҳаммадан кўпроқ Тим Бёртон илҳомланади. Жонни унинг кўплаб лойиҳаларида, жумладан, “Алиса мўжизалар мамлакатида”, “Уйқу водийси” ва “Чарли ва шоколад фабрикаси” фильмларида роль ўйнаган.
Дарвоқе, шон-шуҳратга эришган паллада ҳам Голливуд актёри ўз орзусидан қайтмади — Элис Купер ва Жо Перри билан биргаликда “Голливуд вампирлари” мусиқий гуруҳини яратади.
Жим Керри
Актёр, режиссёр, қизиқчи, телебошловчи ва рассом Жим Керри 16 ёшида — отаси ишдан кетганида мактабни ташлайди. Ўша пайтда Жим ҳам опа-сингиллари ва акаси билан оилани боқиш учун ишлашига тўғри келади. Улар Торонто яқинида жойлашган “Титан ғилдираклари” фабрикасида пол ва унитазларни ювишади. Бундай одатий ишлардан Жим одамови бўлиб қолади.
Керри стендапда ҳам ўзини синаб кўради. Бир неча муваффақиятсизликдан сўнг у бу ишни ташлайди, лекин бир-икки йилдан сўнг яна қайтиб келади — ўшанда уни муваффақият кутарди.
Кейинчалик, актёр Канададан АҚШга кўчиб ўтади, уни комедиячи Родни Дангерфилд кўриб қолиб, ўз уйида концерт беришга таклиф қилади. Шундай қилиб 80 йилларнинг бошида Керрига омад кулиб боқади — уни Глен Зальцманнинг “Резина юз” фильмида роль ўйнашга таклиф қилишади.
Бир йил ўтгач, 1984 йилда актёр машҳур “Ниқоб” фильмида роль ўйнайди.
Брэд Питт
Анжелина Жолининг собиқ турмуш ўртоғи ва “Жангчилар клуби”, “Жаноб Смит ва Смит хоним”, “Танишинг, Жо Блэк” фильмлари юлдузи Брэд Питтнинг деярли олий маълумоти бор, лекин у ҳам актёрлик йўналишида эмас. Бир вақтлар у журналистика ва реклама факультетида ўқиган, лекин диплом ололмаган — чунки Голливудни забт этиш учун кетган.
Дастлаб мебель ташувчи, ҳайдовчи ва ресторанга чақирувчи (жўжа костюмини кийиб юрарди) бўлиб ишлайди. Ишлаб топган пулига Питт актёрлик курсларига қатнайди.
Кўплаб лойиҳаларда иштирок этганидан сўнг, омад кулиб боқади — дастлаб 1987 йилда тўлиқ метражли “Ҳеч кимнинг ери”, 1991 йилда эса “Телма ва Луиза” фильми чиқади. Иккинчи фильм туфайли Бред Голливудда танилади.
Хоакин Феникс
“Жокер” фильми юлдузи Хоакин Феникс 9-синфни тугатган холос. Гап унинг қобилиятида эмас, йигитнинг ота-онаси сектант бўлгани сабаб оила тез-тез кўчиб юришга мажбур бўлганида. 1978 йилга келибгина ота-онаси миссионерликдан кетади ва болаларини рекламада суратга тушириш орқасидан пул ишлай бошлашади.
Саксонинчи йилларда Хоакин режиссёрлар томонидан таклифлар ола бошлади ва у асосан эпизодларда роль ўйнайди. Масалан, “Етти ака-ука учун етти келин” сериалининг 13-қисмида иштирок этади.
Феникс ҳеч қачон университетда ўқимаган, актёрлик курсларига қатнамаган, аммо бу унинг дунёга машҳур актёр бўлишига тўсқинлик қилмади.
Том Круз
Тўрт карра “Оскар” мукофотига номзод ва уч карра “Олтин глобус” совриндори 14 ёшгача 15 та мактабни алмаштирган. У яна руҳоний бўлишни ҳам ўйларди, лекин барибир саҳнага ва актёрлик фаолиятига бўлган муҳаббати устун келади — Том мактаб тўгарагидаги илк чиқишлари туфайли орзусига эргашади.
18 ёшида у Нью Йоркка кўчиб ўтади, у ерда дастлаб официант бўлиб ишлайди ва шундан кейингина Лос Анжелесга келади. У ерда агентлик билан шартнома имзолаб, 1981 йилда “Чексиз муҳаббат” фильмида Билли ролини ижро этади. Шундай қилиб, Круз 30 ёшида Голливуд юлдузига ва кўплаб томошабинларнинг кумирига айланади.
Кэмерон Диас
Моддий жиҳатдан актрисанинг болалигини ҳавас қиларлик деб бўлмайди: отаси нефть минорасида ишчилар бошлиғи бўлиб, арзимаган маош олган, онаси эса икки қизини боқиш учун банкда ишлаган. 15 ёшида қиз моделлик агентлиги билан шартнома имзолайди ва турли мамлакатларда айланиб, катта пул ишлаб топади.
Бир оз вақт ўтгач, Диаснинг агенти унга актёрлик соҳасида ўзини синаб кўришни таклиф қилади ва у кастинг бўйича директорнинг олдига киради — унинг офиси моделлик агентлиги билан бир бинода жойлашганди. Камерон қандайдир лойиҳаларда иккинчи даражали роллар бор-йўқлигига қизиқади, директор эса унга “Ниқоб” фильмидаги бош ролни — Жим Керри билан бирга ижро этишни таклиф қилади.
Kиaну Ривз
Бўлажак актёрнинг мактаб йиллари яхши ўтмаган. Гап шундаки, Kиaну дислексиядан азият чекарди, шунинг учун унга ёзиш ва ўқишга қийналарди, синфдошлари эса уни масхара қилишарди. Аммо болалигиданоқ шахматни аъло даражада ўйнаб, катта ёшдаги рақиблари билан мусобақалашди. Беш йил давомида Ривз бир мактабдан иккинчисига кўчиб юради, 16 ёшида эса уни мактабдан ҳайдашади.
Шундан сўнг у ота-онасининг уйидан кетиб, танишиникида яшайди. Дастлабки пайтларда Kиaну конкиларни чархлаш, маҳаллий қаҳвахонада ишлаш ва буталарни кесиш билан кун кечиради.
Изоҳ (0)