Фаолиятини “Ланс” жамоасида олиб бораётган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов “ПСЖ”га ўтиши мумкин.
“Ҳусанов мавсумни аъло даражада бошлади ва улкан таассуротлар қолдиришда давом этмоқда. Тез орада уни Европанинг топ-клубларида кўришимиз мумкин, масалан, “ПСЖ” варианти”, — дея ёзмоқда Foot01 сайти.
Кевин Дансонинг жароҳат олганига қарамасдан, “Ланс” ҳимояси мустаҳкамлигича қолмоқда. Франция чемпионатида жамоа 6 та ўйинда атиги 2 та гол ўтказиб юборди. Ҳимояда, айниқса, Абдуқодир ўзини яхши томонлама намойиш этмоқда.
Жамоа мураббийи Уил Стилл Ҳусанов ҳақида: “У камгап, кучли ва тезкор. Унинг кўп гапирганини эшитмаганлар, Абдуқодир жуда яхши ўйинчи. Клубга келганимда Кевин Дансода муаммолар бор эди. Шунда Жан-Луис Лека хавотир олишга ҳожат йўқлигини, унинг ўрнини Ҳусанов бемалол эгаллай олишини айтди”.
Шунингдек, инсайдер Муҳаммад Тучабе-Тер Ҳусановга “ПСЖ” қизиқаётгани ва футболчи Париж клубига ўтишига ишончи комил эканлигини ёзди.
Парижликлар ҳимоячи Маркиньосга ўринбосар излаётган бўлса, 20 ёшли Ҳусанов ушбу позицияга муносиб номзод бўлади.
Бироқ, “Ланс” Абдуқодирни қимматроққа қўйиб юборишга рози бўлиши мумкин. Чунки унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Изоҳ (0)