• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Биз тайёрмиз”: Лукашенко Россия ва Беларусь қўшма ҳарбий машқлари сабабини айтди

    Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия билан бўлажак қўшма ҳарбий машғулотлар мақсадини маълум қилди.

    Foto:
    Фото: Getty Images

    Қўшма ҳарбий машқлар Беларусь ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лукашенко Россия мудофаа вазири Андрей Белаусов билан бу масалани муҳокама қилган.

    Айтмоқчиманки, машқларга тайёрмиз. Ҳеч кимдан ҳеч нарсани яширмаймиз. Биз чиндан ҳам бу машқлар ўзимизники эканини ва мудофаа хусусиятига эга эканини очиқ-ойдин кўрсатмоқдамиз. Баъзилар ўйлаганидек, биз ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмасмиз. Майли, бу уларнинг иши. Ўйлайверишсин. Бизда машқларни ўтказиш бўйича президентлар даражасида қарор қабул қилинган, деди Беларусь президенти.

    Лукашенко рус ҳамкасби Владимир Путин билан бу масалани аллақачон муҳокама қилганига тўхталди.

    Гап бизнинг қисмимизга, яъни Беларусь полигонларига тааллуқли бўлса, биз тайёрмиз. Режага мувофиқ, керакли жойларга — Россия полигонларига учиб боришга ҳам тайёрмиз. Аксинча — Россия қўшинларини қабул қилишга, Иттифоқ давлатида тузилган қўшма қўшинлар гуруҳининг машғулотларини ўтказишга ҳам тайёрмиз. Бу борада Россия хавотир олмаса ҳам бўлади. Биз жуда пухта тайёргарлик кўрамиз. Бизнинг Беларусь томони, параддаги каби, бошқа ҳарбий бўлинмалардан кам кўринмайди, дея таъкидлади у.

    Турли ҳисоб-китобларга кўра, қўшма машқларда 100 минггача одам жалб қилиниши мумкин. Сўнгги “Ғарб-2021” машғулотларида 200 мингга яқин киши иштирок этган. Бу “Ғарб” учун катта фарқ билан мутлақ рекорд ҳисобланади. Расмий ёпилиш маросими сентябрь ойида бўлиб ўтган ва 2021 йил декабрь ойида Лукашенко ва Путин “Иттифоқ давлатининг ғарбий чегараларида ва Беларуснинг жанубий қисмида режадан ташқари аниқ тадбирлар ўтказиш” ҳақида келишиб олган. Бу “Иттифоқдош қатъият — 2022” машғулотларига айланган.

    Улар якунлангач, Россия қўшинлари Беларусь ҳудудидан олиб чиқилмаган ва 2022 йил 24 февралда Украинага бостириб киришда фойдаланилган. Шунингдек, Лукашенко Украинадаги урушга жўнатилишидан олдин сафарбар қилинган россияликларни ўқитиш ва машқ қилдириш учун Беларусь полигонларини тақдим этган.

    16 май, 17:05   Изоҳ (0)   2840
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#Беларусь#Россия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тони Кроос “Реал” раҳбариятига футболчи тавсия қилди

    Спорт | 18 май, 15:27

    Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари 24 майда ўтказилади

    Ўзбекистон | 18 май, 15:23

    Арнольд Шварценеггернинг ўғли биргина маҳсулотдан воз кечиб, 14 килога озди

    Лайфстайл | 18 май, 14:55

    Тошкент вилоятида 2 нафар ички ишлар ходими катта миқдорда пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 18 май, 14:15

    Instagram: Озода Нурсаидова нега озиб кетди? Сабрина Жабборова “Гелик” рулидаги қизни кечирди, Марям Тиллаева Канн кинофестивалида қатнашмоқда

    Шоу-бизнес | 18 май, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.