• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Афгонистон

    Қурғоқчилик сабабли Афғонистонда буғдой ва ун нархи ошиши мумкинми?

    Мозори Шариф аҳолиси бу йил ёмғир ёғмагани учун буғдой ва ун нархи ошиши мумкинлигидан хавотирда.
    Бу борада батафсил маълумот олиш учун “Дарё” мухбири Мозори Шарифдаги энг йирик ун ва буғдой бозорларидан бирига бориб, сотувчилар ва шаҳар аҳолиси билан суҳбатлашди.

    Балх вилояти Шолғара туманида деҳқончилик билан шуғулланаётган Ҳабибулла дўстларидан қарз олиб, буғдой, жўхори, арпа етиштиргани, аммо ёғингарчилик етарли бўлмагани учун барча экинлари қуриб, нобуд бўлганини айтади.

    Foto:
    Фото: “Дарё”

    Ҳабибулланинг айтишича, бу йил Афғонистон да ёғингарчилик етарли бўлмагани учун буғдой ва ун нархи ошиши мумкин.У келгуси йил экин эка олмаслигини айтди.

    Ун ва буғдой сотувчилари Афғонистон да бу йилги қурғоқчилик бозорга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, деган фикрда. Уларга кўра, Афғонистон да ун ва буғдой нархи аввалги йилларга нисбатан анча арзонлашган.

    Ун сотувчиларнинг айтишича, уннинг асосий қисми Афғонистон бозорларига Қозоғистон ва Ўзбекистон каби қўшни давлатлардан келтирилади.

    Сотувчиларга кўра, ўзбек унининг энг кўп харидори бор, унинг нархи ва сифати бозорга мос бўлгани учун аҳоли кўпроқ сотиб олади.

    Мозори Шариф шаҳридаги ун савдоси билан шуғулланувчи ҳожи Омонуллоҳнинг “Дарё” мухбирига айтишича, ун ва буғдой нархи бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланади, қачонки талаб ошса, нархлар ошади ва талаб камайганида нархлар пасаяди.

    У Афғонистон нинг дунё билан савдо алоқалари яхшиланиб бораётганини айтиб, “авваллари Афғонистон бир йўналишга қарам бўлиб, қачонки бу йўл тўсиб қўйилган бўлса, транзит ва чегара муаммолари пайдо бўлиб, нархлар кескин кўтарилиб кетар эди, бироқ сўнгги йилларда Афғонистон кўплаб давлатлар билан боғланиб, ун, буғдой каби озиқ-овқат маҳсулотларини турли мамлакатлардан импорт қилади”, деб қўшимча қилди.

    Шу билан бирга, бир қатор ун ва буғдой сотувчилар бозорда савдо пастлигидан шикоят қилмоқда.
    Ун сотувчи ҳожи Насруллоҳ дўконини эрталаб соат 7 да очганини, соат 15:00 гача бир килограмм ҳам ун сотмаганини айтади. 

    Foto:
    Фото: "Дарё"

    Унинг айтишича, халқ иқтисоди жуда заиф, одамлар унни жуда эҳтиёткорлик билан истеъмол қилади, ун сотиб олиш аввалгидек эмас, Ҳайратон ва Оқина портларида, бозорларда ун кўп.

    Насруллоҳнинг фикрича, қурғоқчилик ун ва буғдой нархига таъсир қилмайди. У ун ва буғдой арзон, лекин одамлар уни сотиб олишга қурби етмаслигини айтди.

    Афғонистон бозоридаги буғдой ва ун нархлари:

    1 килограмм Афғонистон буғдойи — 22 афғони.
    1 килограмм чет эл буғдойи — 25 афғони.
    1 килограмм Афғонистон уни — 25 афғони.
    1 килограмм чет эл уни — 25-30 афғони.
    1 килограмм арпа — 20 афғони.
    1 килограмм маккажўхори — 40 афғони.
    1 килограмм зиғир — 50 афғони
    1 кило кунжут — 100 афғони.

    28 май, 12:55   Изоҳ (0)   673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ҳитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миграция агентлиги фуқароларни хориждан қайтаришдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 1 июн, 13:40

    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

    Реклама | 1 июн, 13:30

    “ПСЖ” финалдаги ғалабаси эвазига қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 1 июн, 13:07

    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди

    Реклама | 1 июн, 12:00

    Маск гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Дунё | 1 июн, 11:30

    2024/25 йилги Европа Чемпионлар Лигаси: энг яхши тўпурар ва ассистентлар аниқланди

    Спорт | 1 июн, 11:02

    Россияда йўловчи поезд устига кўприк қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 1 июн, 10:40

    Тожикистондан 16 кило гиёҳвандлик воситаси олиб келган шахсга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 1 июн, 09:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.