• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Буюк Британия мигрантларни қабул қилишни камайтиради

    Буюк Британия ҳукумати миграция сиёсатини кучайтиришни назарда тутувчи “Оқ китоб” лойиҳасини эълон қилди. Бош вазир Кир Стармер миграция муаммосини ҳал қилишнинг янгича ёндашуви “чегарада назорат”ни тиклашини айтди.

    Doimiy yashash uchun ruxsatnoma olish talablari kuchaytiriladi. Britaniyaga boradiganlar ingliz tilini bilishi shart boъladi
    Фото: Getty Images

    Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган “Иммиграция тизими устидан назоратни тиклаш” деб номланган режа 82 саҳифадан иборат. Янги чора-тадбирлар миграция оқимини сезиларли даражада камайтириш, чегара назоратини кучайтириш ва миллий меҳнат бозорини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

    Асосий янгиликлардан бири доимий яшаш учун рухсатнома (ИLR) олиш талабларни кучайтириш бўлади. Энди бунинг учун Буюк Британияда аввалгидек беш йил эмас, 10 йил яшаш керак бўлади. Истиснолар фақат Британия иқтисодиёти ёки жамиятига катта ҳисса қўшганлар учун кўзда тутилган.

    Буюк Британияга яшаш учун келган хорижликлар инглиз тилини билишнинг базавий даражасини тасдиқлашлари шарт. Расмийларга кўра, бу муҳожирларнинг Британия жамиятига яхшироқ интеграциялашувига ёрдам беради, шунингдек, уларнинг муваффақиятли ишга жойлашиш имкониятларини оширади.

    Ислоҳот депортация тизимига ҳам таъсир қилади. Ички ишлар вазирлигига нафақат реал муддатга ҳукм қилинганлар, балки жинояти учун судланган барча чет эл фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушади.

    Стармер аввалги ҳукуматларни иммиграциянинг “назоратдан чиқиб кетишига” йўл қўйганликда ва амалда Буюк Британия чегараларини очганликда айблади. Сиёсатчи 2019 йилдан 2023 йилгача муҳожирлар сони 4 баравар кўпайиб, деярли 1 миллион кишига етгани, бу Бирмингем аҳолисига тўғри келишини айтди.

    Стармер миграция Буюк Британия миллий тарихининг бир қисми эканини тан олди ва чет эллик ишчиларнинг қироллик иқтисодиётига қўшган ҳиссасини камситмаслигини айтди.

    Лекин одамлар юртимизга келар экан, улар ҳам интеграцияга интилиши, тилимизни ўрганиши керак. Менимча, бу адолатдан, деди у

    2020 йилда Буюк Британия Европа Иттифоқидан узил-кесил чиқиб кетганидан сўнг, чегараларни назорат қилиш ва муҳожирлар оқимини чеклаш Лондон учун устувор вазифага айланди. 2024 йил август ойида Стармер бошчилигидаги ҳукумат 6 ой ичида ноқонуний муҳожирларни депортация қилишни 2018 йилдан бери энг юқори даражага кўтаришга ваъда берди.

    Мамлакатнинг бу йўналишдаги марказий муаммоларидан бири Ла-Маншни қайиқларда кесиб ўтадиган ноқонуний муҳожирлардир. Уларнинг сони сўнгги йилларда муттасил ошиб бормоқда. Оксфорд университети миграция обсерваторияси маълумотларига кўра, 2022 йилда Ла-Маншни 46 минг киши шу тарзда кесиб ўтган. Ўша йилнинг июнь ойидан бошлаб Буюк Британия Руандага ноқонуний муҳожирларни жўната бошлаганди.

    13 май, 12:53   Изоҳ (0)   1507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Буюк Британия#миграция сиёсати#мигрантлар#виза

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.