• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Покистон  ва Ҳиндистон замонавий авиация тарихидаги энг йирик ҳаво жангини ўтказди — ОАВ

    CNN телеканалинининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Покистон ва Ҳиндистон замонавий авиация тарихидаги энг йирик ва энг узоқ давом этган ҳаво жангни ўтказган.  Маълум бўлишича, 125 та жанговар самолёт тахминан бир соатдан ортиқ ўзаро кураш олиб борган. Шунга қарамай, ҳеч бир томон ўз ҳаво ҳудудини тарк этмаган, баъзи ракета зарбалари эса 160 километрдан ортиқ масофадан амалга оширилган, деб ёзади манба.

    d
    Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларининг Рафале қирувчи самолёти
    Фото: Defence магазине

    Покистон хавфсизлик хизматининг CNN билан суҳбатлашган юқори мартабали вакили 2019 йилдан сўнг томонлар бир-бирининг ҳаво ҳудудига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёндаша бошлаганини билдирган. Ўшанда покистонлик учувчи ҳиндларнинг МиГ-21 қирувчисини уриб туширганди. 

    “Шундан бери ҳеч ким яна таҳқирланишни хоҳламайди”, дейди CNN манбаси.

    Айни шу боис бу сафарги жангда ҳам томонлар ўз ҳаво ҳудудидан чиқмай ҳаракат қилиб, узоқ масофадан “ҳаво-ҳаво“ ракеталари учириш билан чекланган. 

    “Тутдек тўкилган” ҳинд самолётлари

    7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон “Синдур операцияси” номли амалиёт ўтказиб, Кашмирнинг Исломобод назоратидаги ҳудудларига зарба берди. Натижада мамлакатнинг ўнлаб фуқаролари ҳалок бўлди. 

    Бироқ Покистон ҳаво мудофаа тизимлари ҳужумда қатнашган ҳинд самолётларининг бир қанчасини тутиб олди. Исломобод улар орасида учта Рафале, битта Су-30 ҳамда яна бир МиГ-29 қирувчиси борлигини маълум қилди. Кейинроқ тармоқларда уриб туширилган самолётларга тегишли қисмлар тасвирлари тарқалди. OSINT таҳлилчилари уларни ўрганиб, покистонликларнинг даъволарини қисман тасдиқлади. 

    Су-30/МиГ-29 қирувчисида қўлланилган К-36ДМ катапульт ўриндиғи қолдиқлари
    Фото: Тармоқдан

    Маълум бўлишича, Покистон ҳаво жангларида Хитойдан сотиб олинган Ж-10 қирувчилари ҳамда ПЛ-15Э “ҳаво-ҳаво” ракеталарини қўллаган. Бу хабар ортидан Ченгду Aircraft Corporation акциялари кескин кўтарилди. Боиси юқорида қайд этилган самолёт айнан ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилади.  

    Хитой компаниясининг акциялари нархи ошган бўлса, Дассаул Рафале билан бунинг акси юз берди. Боиси у ҳинд ҳарбийлари “Синдур операцияси“да қўллаган Рафале қирувчи самолётларининг ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Покистон кучлари томонидан уриб туширилгани айтилган учта самолётдан бири визуал далиллар билан тасдиқланди.

    Bathinda hududida Rafale qiruvchisining seriya raqami tushirilgan korpus qismi topildi 
    Bathинда ҳудудида Рафале қирувчисининг серия рақами туширилган корпус қисми топилди 
    Фото: Тармоқдан

    2016 йили Ҳиндистон Франция билан 36 та Рафале қирувчисини сотиб олиш учун 8,8 млрд долларлик шартнома имзолади. Бу ҳиндлар ҳар бир ҳаво борти учун ўртача 244 млн доллардан тўлашини англатади. Жорий йилда Деҳли ҳарбий денгиз кучлари учун 26 та Рафале М модификацияларини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бу сафар уларнинг ҳар бири 285 млн доллардан тушди. 

    Француз самолётларининг бу қадар қимматлигини шартнома нафақат қирувчилар, балки ўқ-дори ва эҳтиёт қисмлари, техник хизмат кабиларни ҳам кўзда тутиши билан изоҳлаш мумкин.  

    8 май, 17:21   Изоҳ (0)   3848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Покистон#Ҳиндистон#Кашмир#Рафале

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.