• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Сайёрамизда кескин экологик вазият юзага келди”. Шавкат Мирзиёев Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади

    Шавкат Мирзиёев Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари ўз мурожаати аввалида “Экологик таҳдидлар: ўзгараётган дунёда инсон ҳуқуқларининг истиқболи ва барқарор ечимларни излаш” мавзусидаги инсон ҳуқуқлари бўйича тўртинчи анъанавий Самарқанд форумининг барча иштирокчилари ва меҳмонларини самимий қутлади.

    Таъкидланишича, бугунги анжуманда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа иттифоқи, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси, шунингдек, таниқли хорижий давлат ва жамоат арбоблари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этмоқда.

    Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

    Яхши маълумки, глобал иқлим ўзгариши оқибатида сайёрамизда кескин экологик вазият юзага келди. Ичимлик суви тақчиллиги, атроф-муҳит ифлосланиши, тупроқ емирилиши, кучли чанг ва қум бўронлари, биохилма-хилликнинг йўқолиши, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг пасайиши каби муаммолар тобора авж олмоқда.

    Барча қитъаларда ва мамлакатларда бу жараёнларнинг салбий таъсири янада кучайиб бормоқда. Айниқса, ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўп бўлган ва Орол фожиасини бошидан кечираётган Марказий Осиё минтақасида бунинг оқибатлари яққол сезилмоқда.

    Экологик инқироз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги энг асосий тўсиқ ва таҳдидга айланди, глобал миқёсда қашшоқлик билан боғлиқ муаммолар кўпаймоқда, инсоннинг соғлиқ, тоза сув, озиқ-овқат ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш хавф остида қолмоқда. Бундан аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам, хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, аёллар ва болалар жиддий азият чекмоқда.

    Албатта, иқлим ўзгариши оқибатида инсон ҳуқуқларига етказиладиган зарарни кескин камайтириш учун жаҳон мамлакатлари биргаликда самарали чоралар кўриши керак. Келажак авлодлар тақдири учун барчамиз улкан масъулиятни ўз зиммамизга оладиган вақт келди.

    Париж битимида таъкидланганидек, иқлим ўзгаришига қарши чоралар кўрилаётганида, давлатлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, рағбатлантириши ва ҳимоя қилиши, асосий диққат-эътиборини мазкур соҳадаги мажбуриятларини бажаришга қаратишлари лозим, — дейди президент ўз мурожаатида.

    Шавкат Мирзиёев янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясида инсоннинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқи алоҳида бобда мустаҳкамлангани, давлатнинг атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича вазифаларни амалга ошириш мажбуриятлари белгилаб қўйилганини таъкидлади.

    Шунингдек, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, мамлакатда “яшил” иқтисодиётга ва углерод нейтраллигига ўтиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.

    Жумладан, 2030 йилга бориб мамлакатда энергетика балансида қайта тикланувчи энергия қувватини 40 фоизга етказиш режалаштирилган. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда 1 миллиард туп кўчат экилмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди.

    Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, бизнинг саъй-ҳаракатларимизни жаҳон ҳамжамияти кенг қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш”, “Марказий Осиё экологик муаммолар қаршисида: барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида минтақавий бирдамликни мустаҳкамлаш” каби муҳим резолюциялар бир овоздан қабул қилинди.

    Ҳеч шубҳасиз, инсоният тўқнаш келаётган иқлим билан боғлиқ кескин муаммолар оқибатларини юмшатиш инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади, — дейилади президент мурожаатида.

    Давлат раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги резолюциясини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича ташаббусни форум иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланишига ишонч билдирган. 

    Сиз, азизлар бугунги Форум давомида глобал миқёсда экологик вазият барқарорлигини сақлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларига хизмат қиладиган янги амалий таклифларни ишлаб чиқасизлар, деб ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, Форум ишига улкан муваффақият тилаб қоламан, — дейилади мурожаатда.

    13.06.2024, 12:27   Изоҳ (0)   3698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Тошкентда ўз ваколатхонасини очиш бўйича қарори учун алоҳида ташаккур айтмоқчиман” — Шавкат Мирзиёев

    12.02.2024, 18:11

    “Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз” — “БМТ аёллар” тузилмасининг Ўзбекистон бўйича вакили Жерен Гувен

    11.05.2024, 21:10

    Шавкат Мирзиёев Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    13.05.2024, 23:35

    “Ўзгидромет” 14 июнь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    13.06.2024, 11:59

    Ўзбекистонда наркожиноят содир этган ёшлар сони йилдан йилга ўсиб бораётгани айтилди

    13.06.2024, 11:24

    Жанубий Корея президенти: “Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги ягона алоҳида стратегик шеригимиз”

    13.06.2024, 10:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.