Футбол оламидаги энг ёши катта футболчи жамоасини алмаштирди.
Япониянинг “Атлетико Судзука” жамоаси 57 ёшли Кадзуёши Miuraни “Йокогама”дан ижарага олганини эълон қилди. Клуб Япониянинг тўртинчи дивизионида ҳаракат қилади.
Хавбек 2023/24 йилги мавсум “Оливейренсе” сафида ижарада ўйнади ва Португалия иккинчи лигасида битта ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.
2024/25 йилги мавсум Миура учун футболчилик фаолиятидаги 39-мавсум бўлади.
Miura фаолияти давомида “Сантос”, “Палмейрас”, “Коритиба”, “Виссел Кобе”, “Йокогама”, “Сидней” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)