Британиядаги Joe Macari Preformance Cars London автомобиллар коллекцияси дилери 5794 километр масофа босган Lamborghini Miura SV’ни сотувга қўйди. Ўз моделлари орасида энг кам масофа босган ушбу купе 2 594 500 фунт стерлингга (3,2 миллион доллар) баҳоланмоқда, деб хабар беради Motor.
Автомобильнинг бу қадар қимматлигига сабаб P400SV — Miura’нинг энг машҳур ва қимматбаҳо версияси ҳисобланишида. Ушбу модификация 1971 йилда P400S конвейрининг ўрнини эгаллаган бўлиб, 385 от кучига эга V12 двигатели, тўртта Weber корбюратори, узатмалар қутисини совутувчи алоҳида контур ва ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Купе соатига 100 километр тезликка 6 сониядан камроқ вақт ичида чиқади. Максимал тезлиги эса 290 км/соатга тенг.
Lamborghini P400SV’нинг ушбу нусхаси 1972 йилда ишлаб чиқарилган ва Саудия Арабистони подшоҳлик оиласига топширилган. 2000 йилларнинг бошида Саудияга тегишли омборлардан бири инспекция томонидан текширилганида машина картон қути ичидан чиққан ва 2005 йилда АҚШга сотиб юборилган.
Мавзуга доир: Ноёб Porsche 911 GT2 миллион долларга сотувга қўйилди
Изоҳ (0)