78-Канн кинофестивали тадбирларида нафақат жаҳон миқёсидаги юлдузларни, балки блогер ва инфлюенсерларни ҳам учратиш мумкин. Хусусан, Амиран Сардоровнинг собиқ рафиқаси, Марям Тиллаева ҳам улардан бири бўлди.

26 ёшли қиз бу кинофестивалда биринчи марта қатнашаётгани йўқ. Марям тадбирга дўсти — Арно исмли тадбиркор йигит билан келди.
Канн шаҳрида жуфтлик чиптаси 35 000 доллар турадиган кечага боришга қарор қилишди. “Бу минимал кириш нархи. Биз энг арзон чипталарни олдик”, дея ҳаяжон билан гапирди Тилляева.

Бу зиёфат ҳар йили ўтказиладиган amFAR хайрия кечаси бўлиб, у ОИТС тадқиқотлари жамғармасини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, бу ерда юлдузлар касалликка қарши курашиш учун пул ажратади ва ташкилотнинг фаолияти ҳақида оммага маълумот беради.
Изоҳ (0)