Исроил ҳукумати бир овоздан Қатарнинг Al Jazeera телеканали фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
“Бизнинг фармонларимиз дарҳол кучга киради. Жуда кўп вақт ўтди ва давлат хавфсизлигига путур етказаётган Al-Jazeeraнинг яхши мойланган провокацион машинасини тўхтатиш учун жуда кўп керакциз қонуний тўсиқлар бўлди”, — деди Исроил алоқа вазири Шломо Кархи.
Вазир эндиликда Al Jazeeraга Исроилда фаолият юритиш тақиқланиши, телекомпаниянинг мамлакатдаги офислари ёпилиши, унинг жиҳозларини мусодара қилиш ҳақида буйруқ чиқариши мумкинлигини айтди.
“Мен бошчилик қилаётган ҳукумат бир овоздан қарор қилди: Исроилда Al Jazeera провокацион канали ёпилади”, — дейди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху.
Исроил разведка хизмати мамлакатдаги Al Jazeera бюросини ёпиш таклифини қўллаб-қувватлаган. 2023 йил ноябрида Исроилда Ливаннинг Ал Майадеен телеканалини фаолияти тақиқланганди.
Изоҳ (0)