АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг фикрича, Украина АҚШнинг 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдами эвазига 2025 йилда Россияга қарши ҳужумни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар берди.
5 апрель куни Вашингтонда нашрнинг FT Weekend фестивалида сўзга чиққан Салливан, апрель ойида АҚШ томонидан тасдиқланган янги молиялаштириш пакетига қарамай, Россиянинг жанг майдонидаги ютуқлари яқин келажакда давом этишини тан олган.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтоннинг янги ёрдами туфайли Киев 2024 йил давомида ўз мудофаасини ушлаб, Россия ҳужумларига қарши тура олади.
2025 йилда Украина рус қўшинлари томонидан босиб олинган ҳудудни қайтариб олиш учун олдинга силжиш ниятида, — дея таъкидлаган Салливан.
Нашрга кўра, Украинанинг 2025 йилда олдинга силжиши Конгрессдан кўпроқ маблағ ажратилиши ва Оқ уйнинг розилигига боғлиқ бўлади.
Бироқ, можарони музокаралар йўли билан тезда тугатишга ваъда берган Дональд Трамп ғалаба қозонса, кейинги қўллаб-қувватлаш хавф остида бўлиши мумкин, — деб ёзади FT.
Изоҳ (0)