Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) апрель ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра, 3 нафар боксчимиз рейтингда юқорилади. Ботир Аҳмедов эса икки поғона пастлади. Рейтингда умумий 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Апрель ойида янгиланган рейтинг қуйидагича кўриниш олди:
- Ҳасанбой Дўсматов — (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда ҳам 1-ўрин эди);
- Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
- Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) — 9-ўрин (ўтган ойда 10-ўрин эди);
- Отабек Холматов (ярим енгил вазн) — 3-ўрин (у ўтган ойда 4-ўринда эди);
- Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) — 9-ўрин (ўтган ой 7-ўринда эди);
- Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) — ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
- Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — вазн чемпиони;
- Бектемир Мелиқўзиэв (супер ўрта вазн) — 4-ўрин (ўтган ой 5-ўринда эди).
Изоҳ (0)