Наманган вилоятида 5 май куни соат 13:16 да 3,7 магнитудали зилзила қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 14 километр чуқурликдаги зилзила эпицентри Косонсой туманида бўлган.
Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:
- Косонсой туманида 3 балл,
- Янгиқўрғон туманида 2-3 балл,
- Чортоқ туманида 2 балл,
- Наманган шаҳрида 2 балл,
- Тўрақўрғон туманида 2 балл.
Ўзбекистонда сўнгги марта ерости силкинишлари 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида кузатилганди.
Изоҳ (0)