Кеча, 22 апрель куни Россиянинг Владимир вилоятида жойлашган 51-ГRAУ (Бош ракета-артиллерия бошқармаси) арсеналида кучли портлаш содир бўлди. Маҳаллий аҳоли томонидан ёзиб олинган видеоларда йирик ёнғин акс этган.
Рус ҳарбий манбаларига кўра, гап Барсово қишлоғида жойлашган 51-ГRAУ арсенали ҳақида бормоқда. Гувоҳларга кўра, портлаш олдидан дрон овози эшитилган. Ҳудудда иккиламчи портлаш (детонация) жараёнлари ҳануз кузатилмоқда. Ўқ-дорилар, жумладан, ракета компонентлари яқин атрофдаги аҳоли пунктларига келиб тушган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.
Шу боис расмийлар Барсово яқинидаги қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилишни бошлади. Ҳудудга кириш йўллари ёпилган. Қайд этилишича, портлашлар ҳали ҳам кузатилмоқда. Фавқулодда ҳолат режими ҳукм суряпти.
Нима портлади?
51-ГRAУ — бу Россия Мудофаа вазирлигининг Ракета ва артиллерия бош бошқармасига тегишли энг йирик ўқ-дори омборларидан бири ҳисобланади. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда 105 минг тоннага яқин ўқ-дорилар, жумладан, артиллерия снарядлари, реактив тизимлар, ҳаво мудофаа комплекслари учун ракеталар, шунингдек, “Точка-У” каби тактик баллистик ракеталар сақланган.
Омбор Украина билан чегаранинг энг яқин нуқтасидан 500 километр масофада жойлашган. Бу ердан Москвагача бўлган масофа 65 километрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)