Бухорода бундан 6 йил олдин содир этилган қотиллик жинояти фош этилиб, гумонланувчи шахс ушланди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг 24 апрель куни соат 01:15 ларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳарнинг Турди Фароғий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз берган. Ёнғин бартараф қилинганида, хонадон меҳмонхонасидан шу уйда яшаган фуқаронинг жасади танасининг турли жойларида жами 18 та санчилган-кесилган жароҳатлар билан аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди, 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми “б, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўша вақтда прокуратура ва ички ишлар органлари ходимларидан иборат таркибда тергов тезкор гуруҳ шакллантирилиб, бир қатор тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган бўлсада жиноятни фош этиш бўйича аниқ натижаларга эришилмаган. 2024 йил бошидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида ўтган йилларда содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган жиноят ишлари бўйича тезкор суриштирув тадбирларни тиклаш ва фош этиш бўйича алоҳида чора тадбирлар белгиланган.
Ана шу жиноят ишлари орасида юқорида келтирилган мудҳиш қотиллик жинояти ҳам мавжуд бўлиб, мазкур жиноят иши бўйича ҳам вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахс аниқланган.
Айбланувчининг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан жиноят содир қилганликда гумон қилинган шахснинг айби тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилган.
- Аввалроқ Сирдарёда ёнғин содир бўлган уйдан уч кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилгани тўғрисида хабар берилганди.
- Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралари натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Изоҳ (0)