Футбол бўйича U-23 Осиё Кубогининг финалида Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари 3 май, жума куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси тартибли ва ҳужумкор ўйин намойиш этди.
Иккинчи бўлимда эса японлар биринчи бўлимдаги қўполликларини камайтирди. Тимур Кападзе шогирдлари устунлик қилган бўлса-да, 90+1-дақиқада захирадан майдонга туширилган Фуки Ямада дарвозани ишғол қилди.
Шундан сўнг ўзбекистонликлар ҳужум қилди ва жарима майдони ичида тўп рақиб футболчиси қўлига тегиб, пенальти белгиланди. 100-дақиқада ушбу пенальтини Умарали Раҳмоналиев нотўғри тепди.
Ўйин 1:0 ҳисобида японларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё Кубогини кумуш медал билан якунлади.
U-23 Осиё Кубоги
Финал
3 май, жума
Япония U-23 – Ўзбекистон U-23 1:0
Гол: 1:0 — 90+1 Ямада
Япония U-23: 1. Лео Кокубо, 4. Ҳироки Секине, 5. Сеижи Кимура, 22. Кота Такаи, 21. Аюму Оҳата, 8. Жоэл Чима Фужита, 7. Риҳито Ямамото (6. Сота Кавасаки, 72), 17. Курю Матсуки (13. Рётаро Араки, 62), 9. Шота Фужио (20. Ю Ҳиракава, 62), 19. Мао Ҳосоя, 10. Кеин Сато (11. Фуки Ямада, 72).
Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсаидов (3. Зафармурод Абдираҳматов, 74), 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10. Жасур Жалолиддинов (8. Иброҳим Ибрагимов, 85), 17. Диёр Холматов (15.Умарали Раҳмоналиэв, 90+5), 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев (11.Отабек Жўрақўзиев, 90+5), 20. Руслан Жиянов (9. Улуғбек Ҳошимов, 74), 22. Алишер Одилов, 23. Абдурауф Бўриев.
Огоҳлантиришлар: Шота Фужио (7), Мао Ҳосоя (16), Сеижи Кимура (75), Абдувоҳид Неъматов (79).
Изоҳ (0)