• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.13
    • RUB161.07
    • EUR14542.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудия Арабистони спиртли ичимликларга қўйилган тақиқни бекор қилади — ОАВ

    Саудия Арабистони 2026 йилдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилишга рухсат беришни режалаштирмоқда. Бу қадам 2034 йилда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг бир қисми ҳисобланади. Бу ҳақда Тhе Economic Times хабар берди.

    Foto: MSN
    Фото: MSN

    Спиртли ичимликлар фақат 600 га яқин туристлик жойда сотилиши режалаштирилган. Булар асосан меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва сайёҳлар учун мўлжалланган ҳудудлар бўлади. Пиво, вино ва сидр сотиб олиш мумкин бўлади. Кучлироқ спиртли ичимликлар учун тақиқ бекор қилинмайди.

    Бундан ташқари уйда, дўконда ёки жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш мумкин эмас. Ҳар қандай қоидабузарлик жаримага сабаб бўлади, унинг миқдорига аниқлик киритилмаган.

    Мамлакатнинг алкоголь сиёсатидаги ўзгаришлар Саудия Арабистонининг иқтисодий ўсиш бўйича миллий режаси — Vision 2030’нинг бир қисмидир. У туризмни кенгайтиришга қаратилган. Маҳаллий амалдорлар фикрича, бу иш ўринлари яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб этишга ёрдам беради.

    2024 йил январь ойида Ар-Риёднинг дипломатик кварталида Саудия Арабистонидаги биринчи алкоголь дўкони очилганди. Бу ерда спиртли ичимликларни фақат чет эл дипломатлари ва мусулмон бўлмаган мамлакатлар элчихоналари ходимлари сотиб олиши мумкин. 

    Маълумот ўрнида, февраль ойида Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси, шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд Жаҳон чемпионати вақтида алкоголли ичимликлар сотилишига рухсат бериш учун қонунлар ўзгармаслигини айтганди.

    Ҳар бир мамлакатнинг ўз маданияти бор. Биз меҳмонларни қабул қилишга тайёрмиз, аммо ўз маданиятимизни бошқалар учун ўзгартиришни истамаймиз.

    У шунингдек ҳазил билан “Чиндан ҳам, спиртли ичимликларсиз яшай олмайсизми?” дея қўшимча қилганди.

    Саудия Арабистонида спиртли ичимликларга қўйилган тақиқ

    Саудия Арабистони қўшни Кувайт ва Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига ўхшаб, спиртли ичимликларни тўлиқ тақиқлаган дунёдаги саноқли давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

    1950 йилларда Саудия Арабистони монархияси асосчиси қирол Абдулазиз 1951 йилда содир бўлган воқеадан сўнг спиртли ичимликларни тақиқлашни жорий қилди. Қиролнинг ўғилларидан бири шаҳзода Мишари маст ҳолда Жидда шаҳрида Британия вице-консули Сирил Усмонни тасодифан қурол билан ўлдирган.

    Мишари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ва қамоққа ташланган, ўз мақоми билан ўлим жазосидан қутқарилган. Мишари қирол Сауд даврида қамоқдан озод қилинган.

    Озодликка чиққандан сўнг у АҚШ ва Буюк Британияга кетган. У ерда 1973 йилгача авиация бўйича таҳсил олган ва Саудия Арабистони тарихидаги биринчи учувчига айланган.

    Шаҳзода Мишари 2000 йил 23 майда Нью Йоркда 68 ёшида вафот этган. У қироллик оиласининг бир қанча аъзолари ва таниқли шахслари каби Ал-Адл қабристонига дафн қилинган.

    26 май, 16:25   Изоҳ (0)   1254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #спиртли ичимликлар#Саудия Арабистони

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бу кадрлар тасодифан ўйлаб топилган: актёрларнинг энг машҳур импровизациялари

    Кино | 29 май, 14:50

    Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклигини мустаҳкамлаш бўйича декларация имзоланди

    Ўзбекистон | 29 май, 14:43

    Америкалик қиз манти тугишни ўргатиб минглаб доллар ишлаб топмоқда

    Лайфстайл | 29 май, 14:30

    “Ан-Насср” Роналду клубдан кетишини эълон қилишга тайёрламоқда — Marca

    Спорт | 29 май, 14:12

    Москва вилоятида Ўзбекистон ва Россия музейларининг бир асрлик ноёб суратлари кўргазмаси очилди

    Маданият | 29 май, 14:06

    Ўзбекистонда май ойида қанча пенсия тўлангани очиқланди

    Иқтисодиёт | 29 май, 14:05

    Ўзбекистонда Италия етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга тушириш таклиф қилинди

    Ўзбекистон | 29 май, 13:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.