Анқара Европанинг етакчи давлатлари ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган Eurofighter Typhoon қирувчи самолётларидан 40 та сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. The Jerusalem Post билан суҳбатлашган Исроил расмийси бу келишувни “бош оғриғи” деб атади.

Яҳудий мулозимнинг маълум қилишича, бу самолётлар Исроилнинг F-35 қирувчиларидан технологик жиҳатдан устун эмас. Шунга қарамай, улар турк ҳаво кучлари сафига қўшилса, Анқаранинг тийиб туриш имкониятларини сезиларли даражада кучайтиради.
“Бу бизнинг ҳаво кучларимиз учун ўйин қоидаларини ўзгартирадиган таҳдид эмас, аммо Туркиянинг қуролланишни тезлаштираётганига аниқ сигнал”, деди Исроил расмийси.
Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гулер британиялик ҳамкасби Жон Хили билан 40 та Eurofighter Typhoon қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича дастлабки келишувни имзолади. Маросим Истанбул мезбонлик қилаётган IDEХ 2025 мудофаа кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди.
40 та самолётни ўз ичига олувчи шартноманинг тахминий қиймати 5,6 млрд долларни ташкил этади. Келишувни Германия томони ҳам маъқуллади. Туркия дастурнинг бошқа аъзолари Италия ва Испаниядан ҳам ижобий жавоб олса, шартнома расман имзолади.
Изоҳ (0)