• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Олтин нархи баландлиги омадимиз”. Собиқ молия вазири, “Ўзбекинвест” раҳбари Рустам Азимов билан суҳбат

    Жорий йил 9 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Словакия бизнес форуми бўлиб ўтди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этган тадбирда икки давлат ҳукумат ва компаниялари ўртасида бир неча соҳага оид шартномалар имзоланди. Форумда қатнашган собиқ молия вазири, айни пайтда “Ўзбекинвест” АЖ директори Рустам Азимов “Дарё”га интервью берди. Қуйида молиячи фикрларини тақдим этамиз.

    Rustam Azimov
    Рустам Азимов
    Фото: “Дарё” / Исломбек Умаралиев

    “Портфелимиз 50 млрд доллар”

    Бизнес форум доирасида Словакия Эксим банки билан битим имзоладик. Ҳужжатда икки давлат ўртасидаги савдо ва сармоя операцияларини кафолатлаш кўзда тутилган. Битим асосида текстиль, энергетика, машинасозлик соҳалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси кўриб чиқилади. 

    Бугун “Ўзбекинвест” портфелида тахминан 50 миллиард долларлик лойиҳалар бор. Масалан, Саудия Арабистонининг АCWА Power компаниясининг аксарият лойиҳаларини биз суғурталаймиз. Улар айтдики, 2030 йилгача Ўзбекистоннинг электр токи ишлаб чиқариши таркибида яшил энергия улуши 40 фоизгача етказилади. Ҳали биронта давлат, энг ривожланган мамлакатлар ҳам бундай натижага эриша олмаган. Бу масалада нафақат Ўрта Осиё ёки МДҲда, балки дунёда етакчи давлатга айланамиз.

    Биз кўплаб йирик компаниялар хавф-хатарларини ўз зиммамизга суғурта қиламиз. Мисол учун, корхона қандайдир авария юз бериб талафот кўрса, ходимлари муаммоларга дуч келса ёки Ўзбекистондаги шериклари мажбуриятларини бажармаган тақдирда, улар кўрган зарарни маблағларимиз ҳисобидан қоплаймиз. Шунинг учун улар суғурта учун йиллик тўлов қилиб боради.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Суғурта мукофоти кам”

    Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта соҳасида 1,5 йилдан бери регулятор функциясини ўзига олган. Улар астойдил ҳаракатга киришган. Кўп ижобий қарорлар чиқди. Албатта, комиссиялар жуда паст бўлгани учун кўп суғурта компаниялари зарар билан ишлагани бор гап. Бу муаммо мавжуд. Чунки автосуғуртада, мажбурий суғуртада суғурта тўловлари ҳукумат томонидан белгиланган. Мисол учун, биз ўзимизга тўрт минг доллардан 15 минг долларгача жавобгарликни оламиз. Лекин суғурта мукофоти бор-йўғи тўрт доллар. Худди шунақа суғурта мукофоти Россияда 80 доллар. Яъни бизники ундан 20 баробар кам. Мана шунинг эвазига, афсуски, айрим компаниялар зарарга учраяпти ва бу уларга муаммолар туғдирмоқда. Суғуртани бўйнига олса, зарар кўрмоқда, ундай қилмаса, аҳоли суғуртасиз қоляпти. Бу мажбурий суғурта.

    Шунинг учун агентлик ҳозир бу масалани яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Ўйлайманки, сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган даражада қарор қабул қилинади. Яъни аҳолига ҳам оғир ботмайдиган даражада. Лекин суғурта компаниялари ҳам аксарияти хусусий. Давлат суғурта компаниялари иккита қолган. Улар ҳам зарарга ишламаслиги керак.

    2024 йил бошидан тизимга сунъий интеллектни жорий қилдик. Бизда ҳар бир суғурта полиси, айниқса аҳолига оид қисмида сунъий онг 440 та параметр бўйича ўз хулосасини беради. Шундай вазиятлар бўладики, сунъий интеллект бизга “бу одамга суғурта полиси қилсангиз, хавф жуда баланд, чунки тўрт долларлик полис сотиб, эртага тўрт минг долларлик зарар кўрасиз”, деган тавсиялар беради. Ҳозир айтишим мумкин, бизнинг умуман портфелимизни олганда тахминан 88 фоиз суғурта полислари сунъий онг таҳлили асосида бериляпти.

    Foto: Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi
    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

    “Инвестицион муҳит яхши”

    Ўйлайманки, ҳозир Ўзбекистонда жуда яхши инвестицион муҳит яратилган. Бугун ҳам музокара ўтаётганда шу саволни словакиялик шерикларимиз берди. Мен айтдимки: “биз ўтирган жой беш йил олдин бўм-бўш бўлган. Мана ҳозир атрофга қаранг. Бутун Ўзбекистон ҳам худди шунақа ривожланган”.

    Албатта, юқорида сўзга чиққан нотиқлар жуда яхши ифодалаб берди. 2017 йилда жами хорижий инвестициялар миқдори тўрт миллиард бўлган бўлса, 2024 йилда 26 миллиардга етган. Кўряпмизки, одамлар ўз маблағларини Ўзбекистон иқтисодиётига тикишдан қўрқмаяпти. Уйлар, заводлар, меҳмонхоналар, катта-кичик корхоналар қуриляпти.

    Мисол учун, Россиядан кўплаб меҳнат мигрантларимиз Ўзбекистонга қайтди. Аксарият иш топди. Чунки иш ўринлари кўпайди. Бу нимадан далолат беради? Инвестиция лойиҳаси, инвестиция муҳити жуда яхши ва янги иш жойлари яратилмоқда. Янги корхоналар очиляпти, замонавий соҳалар ривожланяпти.

    Яқинда Италия, Испания ва Германияда бўлдик. У ердаги инвесторлар Ўзбекистонга жуда катта хайрихоҳлик билан қарашяпти. Айтишяптики: “ҳозир жаҳон харитасида долзарб ва ўзига жалб қиладиган давлатлар кўп эмас. Зўр келса, 8-10 давлат бор. Шулар ичида Ўзбекистон ҳам мавжуд. Чунки Ўзбекистонга ишонч ҳам, қизиқиш ҳам катта”.

    “Корхоналар ёпилиши нисбий ҳолат”

    Бозор иқтисодиёти шундан иборатки, янги корхона очилади, қайсидир корхоналар ёпилади. Боиси ҳозир Совет даври эмас. Бу ҳеч кимни қўрқитмаслиги лозим. Чунки рақобат кетмоқда.

    Мана иккита корхона ташкил қилинди. Биттасининг таннархи паст, иккинчисиники баланд. Бозор уни нархини кўтармаяпти ва маҳсулотини сота олмаяпти. Табиийки, у ёпилишга мажбур. Лекин бу фожиа эмас. Ёпилган тақдирда ҳам йўқ бўлмайди, ўз хатоларини ўрганиб, бозорни чуқурроқ билиб, ҳисоб-китобларини яхшироқ қилади ва бошқа бизнес очади. Битта компанияни ёпган тақдирда барибир ҳаракатини тиклайди, давом эттиради — бу табиий ҳол. Шунинг учун ҳар битта рақам, билиб олинг, бу нисбий.

    Агар бизда 70 минг компания бўлса, шундан 57 мингтаси ёпилса, албатта бу фожиа. Лекин бизда 1,5 миллион компания бор. Шунинг учун мен ўйлайманки, бу табиий ҳол. Лекин бепарволикка берилиши керак эмас. Уларни ёпилиш сабаби, муаммоларини чуқур ўрганиш зарур. Ҳукумат сиёсати ҳам шунга қараб, тузатилиб борилади. Аввало, кичик ва ўрта бизнес ўзини яхши сезмаса, иқтисодиёт ўсиши мураккаб кечади. Лекин мана ҳозирги 6,5 фоизлик иқтисодий ўсиш жуда яхши рақам. Чунки глобал иқтисодий ўсиш 3,5 фоиз. Бу ҳам Осиёнинг ҳисобига. Агар ривожланган давлатларни оладиган бўлсак, уларда 1,5–2 фоиз атрофида.

    Ўйлайманки, бизда иқтисодиётни ривожланиши учун жуда яхши муҳит яратилган. Лекин идеал деб айтмайман. Кўп муаммолар бор. Уларни устида ишлаш керак.

    Бизнес муҳит шунақа нарсаки, уни доимо такомиллаштирмасангиз, ютқазасиз.

    Аҳамият беринг, бизнес муҳити бўйича жаҳон рейтинги бор. Ҳамма давлатлар ўз бизнес муҳитини яхшилашга ҳаракат қилади. Лекин айримлари яхшилаяпти-ю, поғонаси пастга тушиб кетяпти. Нима учун? Улар бошқа давлатларга нисбатан сал секинроқ ишлаяпти. Сал шошилмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.

    Ҳеч қайси давлат бизнес муҳитини идеал деб бўлмайди. Масала шундан иборатки, уни доим таҳлил ва ижобий тарафга коррекция қилиш керак.

    Бюджет тақчиллиги ва фискал сиёсат ҳақида

    Бир тарафдан давлат бюджети тақчиллиги 5,5–6 фоиз бўлиши баланд ҳисобланади. Лекин дефицит ниманинг ҳисобидан пайдо бўлди? Чунки бизда инфратузилма эскирган. Йўллар, электр токи ва коммунал тармоқларни янгиламаса, иқтисодиёт ривожланмайди. Шунинг учун ҳукумат бу масалаларни ечишга хориждан кўпроқ кредитлар жалб қилишга мажбур. Агар мазкур масалалар ечилмаса, иқтисодиётни жадал ривожланишини таъминлаш жуда қийин бўлади.

    Фискал сиёсат ҳақида гапирганда айтиш керакки, бу йўналишда жуда катта ишлар қилинган. Мисол учун, аҳоли даромадларига солинадиган солиқ 24 фоиздан 12 фоизга, қўшимча қиймат солиғи 20 фоиздан 12 фоизга пасайтирилган. Молиячи сифатида айтишим мумкин, бунда бюджет учун жуда кўп йўқотишлар бўлган. Лекин бу аҳоли ва иқтисодиёт учун жуда катта далда берди. Бюджет даромадлари камаймади. Негаки бир қонун бор, агар сиз солиқ юкини пасайтирсангиз, солиқ тўловчилар кўпаяди. Улар қора зонадан оқига ўтади. Солиқ юки уларга ортиқча оғир ботмайди.

    “Олтин нархи омад келтирди”

    Омадимиз шундан иборатки, хорижий бозорларда олтин ва бошқа асосий хом ашё маҳсулотларимиз нархлари баланд. Лекин ҳозир шу вазиятдан фойдаланиб, ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш муҳим. Нега?

    • Биринчидан, иш жойлари яратилади.
    • Иккинчидан, экспорт салоҳияти ошади.
    • Учинчидан, импортга қарамлигимиз пасаяди.
    • Тўртинчидан, бюджет қўшимча даромадлар топади.

    Даромадлар ўсиши ҳисобига юқорида айтилган дефицит ҳам камаяди. Фискал сиёсатига келганда, фикримча, кичик ва ўрта бизнесга янада кўпроқ имтиёзлар яратишимиз керак. Чунки бугун ҳам тадбирда нотиқлар айтдики, Ўзбекистонда йилига бир миллион одам туғиляпти. Бу ҳар йили меҳнат бозорига камида 650-750 минг одам чиқаётганини англатади. Бизда ўта йирик корхоналар йўқ. Улар ўз меҳнат фаолиятини кичик ва ўрта бизнесда амалга оширади. Шунинг учун ҳозирда улар ёшлар учун кўп имкониятлар ва кўмак берадиган қадамлар босиш долзарб бўлиб турибди.

    Исломбек Умаралиев тайёрлади

    10 июн, 20:35   Изоҳ (0)   4350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рустам Азимов «Ўзбекинвест» раҳбари этиб тайинланди

    06.06.2017, 13:19

    Рустам Азимов 2,5 йилда биринчи марта давлат тадбирида «кўриниш берди» (видео)

    24.01.2020, 22:20

    Рустам Азимов бош вазир ўринбосари лавозимидан кетганидан кейин биринчи марта ОАВда чиқиш қилди

    15.10.2021, 13:18

    «Ўзбекинвест» иккита фаолият бўйича эксклюзив ҳуқуқлардан маҳрум бўлади

    13.04.2022, 21:44
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.