Умму Ал-Қувайн амирлигининг Олий Кенгаши аъзоси ва ҳукмдори шайх Сауд бин Рашид Ал Муалла амирликда қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва бошқаришни тартибга солувчи фармон чиқарди.
2024 йилдаги 9-сонли қарорда қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва ҳокимлик томонидан белгиланган ҳудудларда сақлаш белгиланган. Ҳайвоннинг эгаси етти кун ичида уни уйига олиб кетиши мумкин бўлади. Ҳукуматлар қаровсиз ҳайвонларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
2022 йил февраль ойида Абу-Дабида қаровсиз мушукларга ёрдам бериш дастури ишга туширилган эди. У кўнгиллиларни “volunteers.аe” сайтида ёки мобил илова орқали амирликдаги ҳайвонларни парвариш қилиш марказларида ёрдам бериш учун рўйхатдан ўтишга ундайди.
Кўнгиллилар ва ветеринарларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Абу-Дабида ўн минглаб муҳтож мушуклар бемалол айланиб юради. Кўнгиллилар уйсиз ҳайвонларга ёрдам бериш учун кенг ҳудудларни ўрганиб чиқади. Асосий эътибор Ал Равда, Халифа Сити, Баҳиа, Мафрақ, Ал Раҳа, Рабдан, Абу Даби Гате Сити, Мина Заед ва Ал Реем ҳудудларига қаратилган, дейилади хабарда.
Шунингдек, иккита нотижорат веб-сайт ишга туширилган: биринчиси уй ҳайвонлари эгаларига уларнинг қаердалигини кузатишга ёрдам беради (microchipped.аe), иккинчиси озиқлантириш станцияларини тўлдириш учун озиқ-овқат бериш имконини беради (foodtostrays.аe).
Изоҳ (0)