Тошкент шаҳар Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 23 июль куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:56 да бартараф этилди.
Ҳодиса натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғиннинг кенгайиб кетиши олди олинди ва қисқа вақт ичида ўчирилди. Асосий бинога зарар етмаган. Ҳолат сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)