Қарши шаҳар ФВБга 20 июль куни соат 18:00 ларда “Алп Техно сервис” хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш биносида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Шунга кўра, қутқарув хизматидан барча зарур куч-воситалар соат 18:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:10 ларда тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 1600 квадрат метр майдони ёниб зарар кўрган, 1500 метр квадрат қисми ёнғиндан асраб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)