Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 23 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар парламент ялпи мажлисида танаффусга чиқиш масаласини узоқ муҳокама қилди. Охир-оқибат камчилик кўпчилик устидан ғалаба қозонди.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиевнинг ёзишича, ушбу вазиятда спикер тўғри қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, аслида, ялпи мажлисни ўтказиш билан боғлиқ регламентга кўра, танаффус эълон қилиниши масаласи овозга қўйилмайди.
“Бироқ бугун раислик қилувчи депутатларнинг фикри, нуқтайи назарини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказишга қарор қилди. Агарда депутатларнинг 100 фоизи мажлис давом эттирилишини қўллаб-қувватлаганида, йиғилиш, шубҳасиз, давом эттирилган бўлар эди”, деб ёзди Одилжон Тожиев.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарига кўра, 22 нафар депутат танаффус эълон қилинишини маъқуллаб, овоз бердими, демак, камида шунча вакил қонун лойиҳаларини суст кайфиятда кўриб чиқарди.
Изоҳ (0)