Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ИИО ФМБга 32 ёшли фуқаро ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро хабарига кўра, 13 июль куни номаълум шахс кўп қаватли уйнинг йўлагида қаровсиз қолдирилган 400 долларлик электросамокатни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи 19 ёшли А.Р. ушланган.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ (0)