Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида чойхонада нарколаборатория ташкил этган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, вилоятда яшовчи 3 нафар шахслар Янгиқўрғон туманида жойлашган “Версал” чойхонасининг хизмат хонасида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган нарколаборатория ташкил этгани аниқланди.

Ушбу манзилдан 7 кг 140 гр “Мефидрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ва уни тайёрлашда ишлатиладиган буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу жиноий гуруҳ аъзоларидан бирининг уйидан ҳам 3,1 литр суюқ ва 150 гр “Мефидрон” борлиги маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами “қора бозор”даги тахминий нархи 12 миллиард сўмга тенг бўлган, 10 кг 490 гр синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
Гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисм “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Изоҳ (0)