Малика Диана ҳаётлигида дунёдаги энг кўп суратга олинадиган аёллардан бири бўлган. Папарацсилар уни ҳамма жойда таъқиб қилишарди. Эътибор шу қадар кўп эдики, сураткашлар унинг ҳар бир қадамини тасвирга тушириб боришарди.
Албатта, малика ўзини безовта қилаётган папарацилардан қутулиш йўлини топишга ҳаракат қиларди. Ва ниҳоят бунинг иложини топади.
Леди Ди бир неча кун давомида бир хил кийим кийиб юради, масалан, спорт залига борганда. Бундай ҳийла унга ноқулайлик туғдирмасди, папарацсилар эса жаҳлдан ўзларини йўқотиб қўйишарди.
Гап шундаки, Диананинг суратлари жуда қиммат турарди ва суратчилар бундан яхшигина даромад олишарди. Бироқ бир хил кийим суратларни бир-бирига ўхшатиб қўяр ва натижада агентликлар улар учун ҳақ тўлашдан бош тортарди. Малика шундай айёр усул билан папарацсиларнинг ишини қадрсизлантирар ва бундан жуда мамнун бўларди.
“Ҳар бир машғулотда барча оммавий ахборот воситалари камералари ва объективлари билан кўчада тўпланишарди... Эсимда, унинг стратегияларидан бири ҳар бир машғулотга бир хил свицҳорт кийиб келишдан иборат эди”, дея хотиралари билан ўртоқлашади Леди Дининг собиқ шахсий мураббийи Женни Риветт.
Бундан ташқари, малика Диана юраётганда камераларга қарамасликка одатланганди.
Изоҳ (0)