Мюнхеннинг “Бавария” клубининг англиялик ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми ҳамда мусобақада ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоалар ҳақида фикр билдирди.

Ўйлашимча, бу Чемпионлар Лигаси аввалгиларидан унчалик фарқ қилмайди. Биз ҳам фаворитлар қаторидамиз. Шунингдек, “ПСЖ”, “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” ҳам асосий даъвогарлар қаторида бўлади. Катта жамоаларнинг ҳаммаси бу кубок учун курашади, — деди Ҳарри Кейн журналистлар билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Бавария” чорак финалгача етиб борганди, бироқ мюнхенликлар икки ўйиндан иборат баҳс натижасига кўра, “Интер” (1:2, 2:2) га имкониятни бой берган.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби “ПСЖ” ҳисобланади. Парижликлар ҳал қилувчи баҳсда “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиққан.
Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми 16 сентябрь куни бошланади.
Изоҳ (0)