Ўзбекистонда 2025 йилги мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш имтиҳонларида максимал баллни эгаллаш кўрсаткичи 5 баробарга ошди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу йил битирувчилар давлат грантларини эгаллашда юқори натижа қайд этди: 619 нафар мактаб битирувчилари энг юқори 189 баллни қўлга киритди. Давлат гранти квотасининг 84,2 фоизини (29 881 нафар) жорий йил битирувчилари эгаллади. Бу кўрсаткич 7,2 фоизга ошди.«Айни пайтда Янги Ангрен ИЭСда ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддаларни тозалаш самарадорлигини ошириш бўйича 2028 йилгача чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган. Янги Ангрен ИЭСда мавжуд электр филтрларининг мукаммал ва жорий таъмири амалга оширилди. Бу билан электр фильтрларнинг самарадорлигини 84 фоиздан 96 фоиз гача кўтаришга эришилди», дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 25 сентябрдан бошлаб Иорданияга визасиз бориши мумкин. Мамлакатда визасиз қолиш муддати — 30 кун. Иорданияга биринчи бор ташриф буюрганингизда, нималарни кўришингиз мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.
1. Ажлун қалъаси (Ажлун шаҳри)Иорданиянинг қизиқарли тарихий ёдгорликларидан бири Ажлун қалъасидир. Ривоятларга кўра, қалъа ўрнида бир пайтлар монастир бўлган ва унда Ажлун исмли роҳиб яшаган, иншоот номи ундан олинган. Ташқи кўринишидан қалъа тўртбурчакка ўхшайди ва унинг ҳарбий вазифасини эслатувчи бир нечта меъморий унсурларга эга.
Қалъа ичида зинапоялар, йўлаклар ва катта хоналардан иборат лабиринт жойлашган. Шунингдек, бу ерда ўндан ортиқ сув сақлаш ҳовузлари ва тошдан ясалган ванна ҳам бор.
Қалъа деворларига чиқиб, Иорданиянинг чексиз кенгликларини кузатиш мумкин. Соқчилар хавф-хатар бор-йўқлигини аниқлаш учун айнан шу манзараларга тикилиб туришган. Сайёҳлар Ўлик денгиз ва Иордан дарёсини ҳам кўришлари мумкин. Қалъага ҳозирда ҳам сақланиб қолган кўприк орқали кирилади.
2. Қирол Абдулла I масжиди (Амман шаҳри)
Амманга саёҳатлар одатда ўтган асрнинг 80 йилларида пойтахтда қурилган қирол Абдулла I масжидини зиёрат қилишни ўз ичига олади. Амманда бу нафақат мусулмонлар, балки бошқалар ҳам кириши мумкин бўлган ягона масжиддир.
Масжиднинг ўзига хослиги шундаки, унинг пойдевори кўпбурчакли бўлиб, тепаси 35 метр диаметрли улкан гумбаз билан қопланган. Гумбазларни безашда мовий ранг ишлатилган, қуёшнинг олтин нурлари Аллоҳнинг 99 та исмини ёритиб туради.
Иншоотнинг ички қисми ҳам ажойиб. Марказий залда Қуръон оятлари битилган ҳашаматли биллур қандил бор. Аёллар намоз ўқийдиган бўлим асосий масжиднинг ўнг томонида жойлашган бўлиб, 500 кишини сиғдира олади.
Қирол Абдулла I хотирасига бағишлаб масжидда музей ташкил этилган. Унда ҳукмдорнинг шахсий буюмлари, фотосуратлари, шунингдек, турли хил сопол буюмлар, тангалар ва тошга ўйилган нақшларни томоша қилиш мумкин.
3.Ўлик денгиз
Ажойиб ва ғайриоддий табиат - Иорданияда ҳар бир киши албатта кўриши шарт бўлган нарса. Кўпчилик Ўлик денгиз - жуда шўр ва шифобахш сув ҳавзаси ҳақида билади. Хўш, унинг қандай ўзига хос жиҳатлари бор?
Бу денгизни бошқача қилиб, Шўр денгиз ёки Асфалт денгиз деб ҳам аташади. Сув ҳавзаси Моаф ва Яҳудия тоғлари оралиғидаги водийда жойлашган. Ердаги чуқур ёриқ туфайли денгиз жаҳон океани сатҳидан 400 метрдан ортиқ пастликка «чўкиб» қолган. Аслида бу денгиз эмас, балки океанга чиқиш йўли бўлмаган катта кўлдир. Уни Иордан дарёси ва ер остидаги минерал булоқлар сув билан таъминлайди.
Ўлик денгиз соҳили сайёҳлар орасида жуда машҳур. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки у шифобахш хусусиятларга эга. Ўлик денгиз Иордания бўйлаб қиладиган саёҳатингизнинг ажралмас қисми бўлиши лозим.
Қадимги Петра шаҳри (Вади-Мусо водийси)
Олимларнинг фикрича, Петра милоддан тахминан 2000 йил олдин қояларда ўйиб ясалган. Унинг қурилиши 5 асрдан ортиқ давом этган. Шу вақт мобайнида шаҳар энг муҳим савдо марказига айланган. Бунга унинг бир нечта савдо йўллари кесишган жойда жойлашганлиги ҳам сабаб бўлган.
Петра қоялар билан ўралган бўлиб, унга фақат тор дарадан кириш мумкин. Айнан шу дарани Индиана Жонс ҳақидаги филмларнинг бирида кўриш мумкин. Ривоятларга кўра, Мусо алайҳиссалом ўз қавмини Миср қуллигидан олиб чиқаётганда бу ерлардан ўтган. U шу ерда ҳассаси билан урганда, дара пайдо бўлган экан.
Шаҳарда кўриш учун кўп нарса бор. Сайёҳларни 800 га яқин диққатга сазовор жойлар кутмоқда: ибодатхоналар, мақбаралар, устунлар, амфитеатр, саройлар, сув йўллари ва бошқалар. Буларнинг барчаси тошдан ўйиб ясалган.
Рим амфитеатри (Амман шаҳри)
Амфитеатрнинг ноёблиги шундаки, у яхлит қояга ўйилган ва 44 қатор ўриндиққа эга. Театр бир вақтнинг ўзида 6000 кишини сиғдира олади. Бугунги кунда ҳам бу ерда турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.
Амфитеатр милодий 138-161 йилларда Антоний Пий ҳукмронлиги даврида Рим императори Адрианнинг Амманга ташрифи шарафига қурилган. Қадимги меъморлар амфитеатрни шимолга қаратиб лойиҳалашган, шу боис қуёш томошабинларга спектаклни кўришга ҳеч қачон халақит бермаган. Ер остида шаҳарнинг асосий қалъасига олиб борадиган йўлаклар тизими мавжуд бўлиб, бу маҳаллий ҳукмдорларга томошаларни тўсиқсиз кўриш имконини берган.
Акаба шаҳри (Иордания)
Мамлакатнинг энг жанубида Иорданиядаги диққатга сазовор жойлар орасида Акаба алоҳида ўрин эгаллайди. Акаба кўрфази қирғоғида жойлашган бу курорт шаҳарча кўпинча Иорданиянинг денгизга очилган дарчаси деб аталади.
Эл-Карак қалъаси (Қорак шаҳри)
Иорданиянинг ушбу машҳур жойининг тарихи 1142 йилда салибчилар Карак шаҳрини забт этганидан бошланади. Босиб олинган шаҳарда мустаҳкам ўрнашиш мақсадида бу ерда қалъа қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу жой бежиз танланмаган. Айнан шу ердан Суриядан Арабистонга асосий савдо йўли ўтган. Қалъани қуриш 20 йил давом этган ва 1161 йилда шаҳар Трансиордания қироллигининг пойтахтига айлантирилган.
Ўшандан буён қалъа кўплаб ўзгаришларга учраган. Эл-Карак қалъаси ўзининг гўзаллиги ва нафис шакллари билан эмас, балки салибчилар даври ҳарбий меъморчилигининг намунаси сифатида эътиборни тортади. Қалъада тош гумбазли улкан заллар, узун йўлаклар ва бир неча қаватли ерости йўллари тизими мавжуд.
1980 йилда бу ерда Карак археология музейи ташкил этилган бўлиб, унинг экспонатлари орасида Карак тарихининг турли даврларига оид буюмлар намойиш этилади. Баъзи топилмалар эрамиздан олдинги олтинчи минг йилликка тегишли.
Қироллик автомобил музейи (Амман шаҳри)
Амман шаҳридаги Қироллик автомобил музейи мамлакатнинг энг қизиқарли музейларидан бири ҳисобланади. Дунёдаги энг сара мотоцикл ва автомобил кўргазмаларидан бири бўлмиш ушбу музей қирол Абдуллоҳ томонидан марҳум қирол Ҳусайннинг хотирасига ҳурмат рамзи сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда тарихий ва ноёб моделларни томоша қилиб, собиқ ҳукмдорнинг қизиқишларини баҳолаш мумкин.
Бу жой, айниқса, автомобил ишқибозларини ҳайратга солади, чунки бу ерда ўтган асрнинг бошидан бери чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган ўнлаб ноёб машиналар намойиш этилган. Музейда Ҳусайн тож кийиш маросимига келган қироллик Lincoln Capri автомобили, бир пайтлар қиролга совға қилинган Cаdillac ҳамда кўплаб Ferrari ва Porsche русумли машиналарни кўриш мумкин. Вақт бўйлаб саёҳат илк ихтиро қилинган автомобил ва мотоциклнинг аниқ нусхалари билан бошланади. Шунингдек, ноёб амфибия автомобилининг ўзига хос дизайни ва Harley Davidson мотоцикл моделлари диққатни ўзига тортади.
25 000 so‘m / ойига
Обуна сотиб олинг
Украина президентига бу таклифни америкалик ҳамкорлар етказган.
1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди
Жонли
Нейтрал рангдаги болалар кийимлари тахминан 1985 йилгача оммалашган бўлиб, шундан сўнг дунё яна пушти ва кўк рангларга бўлиниб кетди.
“Очиқ-сочиқ кийиниб олмаган эдим. Бировларнинг фикри билан яшаш керак эмас”, дейди Мадина Тожибоева.
Яхши янгиликлар:
Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг
Дарё.уз да реклама берингИндивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар
Рекламаларсиз сайт мутолаасиОбуна бўлиш
25 000 сўм ойига