• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ — Энергетика вазирлиги

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳамда айрим оммавий ахборот воситаларининг веб-сайтларида мамлакатимизнинг баъзи бир ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу тўғрисида айрим мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли равишда расмий хат ҳам юборилаётгани ва ўрнатмаса, электр таъминотидан узиб қўйилиши тўғрисида таҳдид бўлаётгани хусусида шикоятлар янграмоқда. 

    Энергетика вазирлиги мазкур мавзудаги мавжуд шикоятларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилди:

    “Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 16 февралда қабул қилинган 57-сон ҳамда 2024 йил 14 июндаги 222-сон қарори билан соҳадаги муносабатларни янада ривожлантириш ва электр энергияси ҳамда табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси ҳамда табиий газдан самарали, тежамкор фойдаланиши бўйича зарур ишларни амалга ошириш, қуёш панеллари, қуёш сув коллекторлари ўрнатиш имконияти бор тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонлари учун мазкур жиҳозларнинг тарғибот-ташвиқотини кучайтириш сингари вазифалар кўрсатиб ўтилган. 

    Бироқ кимнидир қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш, ўрнатилмаган тақдирда эса, уни тармоқдан узиб қўйиш билан огоҳлантириш масаласи ҳеч бир қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган. 

    Фото: “Дарё”

    Демакки, бундай қилиш қонунчиликка зид ва Энергетика вазирлиги бу каби хатти-ҳаракатларни мутлақо ёқламайди. 

    Иккинчидан, бугун мамлакатимизга қуёш панеллари ва унинг бутловчи қисмларини олиб кираётган корхоналар сони ҳам кун сайин ортиб бормоқда.

    Божхона қўмитаси билан олиб борилаётган мониторинг натижалари бўйича биргина жорий йилнинг 8 ойида юртимизга 107 та тадбиркорлик субъекти томонидан 1,5 миллиондан зиёд қуёш панеллари олиб кирилди. Эътиборлиси, тадбиркорлик субъектларининг 64 таси бу сафга жорий йилда қўшилган.

    Шунингдек, 62 та тадбиркорлик субъекти томонидан салкам 7 минг дона инверторлар олиб кирилган. Бунинг натижасида агар 2023 йилнинг сентябрь ойида 1 кВт қувватга эга “оn grid” (энергия танқислиги юз бермаслиги ёки электр энергияси ортиқча бўлмаслиги учун тармоққа уланиш) тизимидаги қуёш панели нархи ўртача 10 млн сўмга, “оff grid” (энергия таъминотчиларидан мустақил тизим. Бундай тизимнинг муҳим таркибий қисми қуёш энергиясидан нафақат кундузи, балки кечаси ҳам фойдаланиш имконини берувчи батареялардир) тизимидаги эса 13 млн сўмга баҳоланган бўлса, жорий йилда уларнинг нархи 30 фоиздан зиёд арзонлашиб, тегишлича 7 млн сўмдан 9 млн сўмгачани ташкил этмоқда. 

    Яъни, айрим “иқтисодчи”лар таъкидлаганидек, ушбу маҳсулотларнинг импортини қандайдир 1-2 та ташкилот рухсат орқали амалга оширмаяпти ҳамда буларнинг фаолияти Энергетика вазирлиги томонидан бошқарилмайди. 

    Худди шунингдек, ўтган йили 5 кВт қувватга эга “оn grid” тизимидаги қуёш панели нархи ўртача 50 млн сўм, “оff grid” тизимидаги эса 65 млн сўм турган бўлса, 2024 йилнинг сентябрида бу нархлар 35 млн сўм ва 45 млн сўмни ташкил қиляпти. Бу аввало мавжуд рақобат муҳитининг таъсири бўлса, иккинчидан, асосий ишлаб чиқарувчи Хитойдаги нархларнинг тушиши ҳам бунга сабаб бўлди.

    Учинчидан, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2023 йилнинг 1 октябридан юридик шахслар ва тадбиркорлар учун, 2024 йилнинг 1 май санасидан эътиборан эса аҳоли истеъмолчилари учун энергоресурслар тариф нархларининг табақалаштирилган равишда оширилиши истеъмолчиларда қуёш панели ҳамда гелиоколлекторларга нисбатан қизиқишни табиий равишда кучайтирди.

    Хусусан, жорий йилнинг 1 августигача “Қуёшли хонадон” дастури бўйича жами 44 516,4 кВт қувватга тенг 13 минг 324 та, юридик истеъмолчилар билан эса жами 197 201 кВт қувватга тенг 8 минг 776 та шартнома имзоланган. Бу юртдошларимизнинг барчаси қуёш панелини ўз хоҳиши билан ўрнатган. 

    Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати томонидан уч нафар истеъмолчи тасодифий танлаб олиниб, улар билан суҳбатлашилди.

    Фото: “Дарё”

    – Бизнинг “Зилол текстиль” корхонамиз ўтган йили ҳар бири 100 кВтдан бўлган 3 та станцияни ўрнатган, – дейди корхона бош энергетиги Бахтиёр Ғафуров. – Корхонамизда бир ойда жуда катта миқдорда электр энергияси сарфланади. Айни пайтда ҳар ойда шунинг 50 минг кВт/соат қисмини қуёш панеллари ёрдамида қоплаяпмиз. Бу бизга ҳар ойда 45 млн сўм тежаш имконини беряпти. Қуёш панелининг афзаллигини билиб, Бўка туманида қурмоқчи бўлаётган корхонамизни тўлиқ унинг ёрдамида ишлатмоқчимиз. Шу мақсадда 10-12 МВт қувватга эга қуёш панели ўрнатишни режалаштириб турибмиз. 

    – Мен уйимга 15 кВт қувватли қуёш панелини аккумулятори билан бирга қўйганман, – дейди Фарғона вилоятининг Бувайда туманидан Искандар Матазимов. – Жуда ҳам хурсандман. Аввало, уйим ҳамиша чароғон. Ҳар ойда давлатга 1,5 минг кВт/соатгача ток сотяпман. Яна бир жиҳати, мен буни ўрнатиш учун 150 млн сўм сарфлаган бўлсам, унинг 45 млн сўмини давлат субсидия қилиб берди. 

    – Учта объектда жами 480 кВт қувватга эга қуёш панелларини инвертор билан ўрнатганмиз, – дейди “Гарант мебел” МЧЖ раҳбари Санжар Қодирхўжаев. – Фойдасини сезяпман. Ҳар ойда ўртача 85-90 минг кВт/соат электр энергиясини қуёш панели орқали оламиз. Бу қувват ишлаб чиқаришни таъминлашга йўналтирилади. Шу орқали ойига ўртача 85-90 млн сўм тежаяпмиз. Қолаверса, қуёш панели ўрнатганимиз учун 10 йилгача ер ва мол-мулк солиғидан ҳам озод қилинганмиз. Мен ўз шахсий тажрибамдан келиб чиқиб, ҳамкасбларимни ҳам ишлаб чиқаришда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга чақириб қоламан.

    Юқоридагилардан хулоса қилиб айтганда, Энергетика вазирлиги тадбиркорлик субъектларини қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш билан мутлақо келишмайди. Аммо тадбиркорларимиз ҳам қуёш панели қўйиш ўз бизнеси учун фойдали эканлигини англаб етишса, нур устига нур бўлур эди. Қолаверса, бугун бу бозорда таклиф қилувчи ҳам, талабгор ҳам, кимлардир ўйлаганидек, кам эмас”, дейилади хабарда.

    11.09.2024, 21:33   Изоҳ (0)   9307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент жойларда қуёш панелларини ўрнатишда қўшиб ёзиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича топшириқ берди

    28.02.2024, 18:31

    Андижонда қувват 100 МВт қувватга эга қуёш панелли электр станциясини қурилади

    22.05.2024, 23:05

    Президент қуёш панели ўрнатгани учун ер ва мулк солиғи имтиёзини қўллашдаги чекловни олиб ташлаш юзасидан топшириқ берди

    12.08.2024, 17:57

    Самарқанд ва Навоийда ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олиш ҳолатлари аниқланди 

    11.09.2024, 20:21

    Шаҳрисабз аэропорти 20 йилдан сўнг қайта иш бошлади

    11.09.2024, 19:43

    Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартиришга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди

    11.09.2024, 19:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Симоне Инзаги “Ал-Ҳилол” билан келишувга эришди

    Спорт | 3 июн, 20:45

    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

    Реклама | 3 июн, 19:30

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    Дунё | 3 июн, 20:40

    Россияда Леонардо Ди Каприонинг қиёфадоши суратга тушган фильм тақдим этилди

    Лайфстайл | 3 июн, 20:20

    Volkswagen Германияда 20 минг ходимини ишдан бўшатади

    Дунё | 3 июн, 20:03

    Кондиционер ёқилганда деразани ёпиш керакми?

    Лайфстайл | 3 июн, 19:45

    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 

    Реклама | 3 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.