Давлат раҳбарларининг норасмий учрашувлари халқаро миқёсда тан олинган анъанага айланиб бормоқда. Бу қандайдир психологик мувофиқликнинг юқори даражасидан далолат беради, икки давлат раҳбарлари қарашлари, позициялари ва соф инсоний муносабатлари яқинлигини кўрсатади. Хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарларининг учрашувлари буни яққол намоён этади. “Дарё” мухбири сиёсатшунос Бурихан Нурмуҳамедов билан Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари норасмий учрашуви ҳақида суҳбатлашди.
“Норасмий учрашувлар бундан ҳам тез-тез ўтказилиб туриши мумкин эди. Масалан, миллий ва диний байрамлар, йирик фестиваллар ва бошқа муҳим тадбирлар шарафига. Минтақанинг йирик давлатлари учрашувининг аҳамияти ва муҳимлиги юқори эканини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман. Икки давлат ўртасидаги яхши муносабатлар бутун минтақада дўстона ва самарали муҳит учун асос бўлади.
Айнан ушбу учрашувга келсак, менимча, АҚШ Давлат котибининг минтақа бўйлаб сафаридан сўнг фикр алмашиш учун муҳим. Жорий баҳорда Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги можаронинг янги бошқичи шароитида Украинадаги вазият бўйича БМТ резолюцияси қабул қилинганини ҳисобга олган ҳолда, икки давлат раҳбари, афтидан, ягона ҳаракатларни ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашишга қарор қилган”.
Светлана Шестернёва суҳбатлашди